тарбияла
билан улашинг
1. Боқиб ва таълим бериб катта қилмоқ, вояга етказмоқ, ўстирмоқ.
-
Ўн бир болани тарбиялаган она.
-
Раҳмат, она, Ботиралидек ўғилни туққанингиз, тарбиялаб ўстирганингиз учун раҳмат! Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Илм-ҳунар бериб, одоб-ахлоқ ўргатиб етиштирмоқ
-
Мактабимиз тарбиялаган болалардан кўп олимлар етишиб чиқди.
-
Ким айтади буни оғир қиз деб, олов-ку! Тўғри, сал ёввойилиги бор. Аммо ўзим тарбиялаб оламан. Ф. Мусажонов, Ҳури
3. Мунтазам, изчил тарбия йўли билан ғоявий, маънавий ёки бошқа жиҳатдан шакллантирмоқ, етиштирмоқ.
-
У ўзбек санъатининг фахри бўлиб қолган кўпгина талантли артистларни тарбиялаб ўстирди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
Айни пайтда ҳар бир тошкентликда ватанпарварлик туйғусини, шаҳар бойлигига бойлик, чиройига чирой қўшишга бўлган интилишни собитқадамлик билан, изчил тарбиялаш керак. Газетадан
4. Парвариш қилмоқ,
-
Бу кўчатларни ўзимиз тарбияладик.
ТАРБИЯЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARBIYALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тарбияла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар