тарашла
билан улашинг
1. Силлиқ, текис қилиб олмоқ, қирмоқ(соч, соқол, жун ва шу кабиларни).
-
— Сиз, — деди Азмиддин, калта, сийрак соқолини пўрим тарашлаган Бўронбекка қараб Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Ўн олти ёшидан бери сокол олдирадиган сермўй Очил ҳозир уч кунда бир юзини тарашларди. П. Қодиров, Уч илдиз
2. Йўниб, қириб ва бошқалар йўл билан ишлов бермоқ, силлиқламоқ.
-
Инсон кўли билан тарашлангандай силлик, тўртбурчак харсанглар бу ерда жуда кўп. С. Анорбоев, Оқсой
-
Йигит ўзидан уч-тўрт қадамча нарида ғишт тарашлаб ўтирган кекса одамга ўзга тилда бир нима деди. Мирмуҳсин, Меъмор
3. кўчма Қириб-қиртишлаб, бутунлай йўқотмоқ, йўқ қилмоқ.
-
Насибани аллақачон кўнглимдан тарашлаб ташлаганим учун ҳам индамай қўя қолардим. О. Ёқубов, Тилла узук
ТАРАШЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARASHLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тарашла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар