тарбия
билан улашинг
1. Таълим, ахлоқ-одоб ва шу кабиларни ўргатиб, сингдириб, инсонни вояга етказиш, улғайтириш, ўстириш.
-
Интернат тарбиясида ўсган бола.
-
Абдураҳмон отаси ўлиб, онаси ва ота томонлари тарбиясида қолди. А, Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Қиз ўн олти ёшгача бу оилада, музика муаллими бўлган камбағал амакининг тарбиясида ўсди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Инсонда иш-ҳунар, одоб-ахлоқ ва шу кабиларни шакллантириш, ривожлантиришга, унинг жамиятда яшаши учун керак бўлган хислатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган иш-амаллар мажмуи ва шу йўл билан сингдирилган одоб-ахлоқ, хислат, фазилат кабиларнинг ўзи.
-
Сиёсий тарбия. Ғоявий тарбия. Мактаб тарбияси. Тарбияси бузуқ одам. Тарбияси яхши бола,
-
Ёш авлод тарбиясида юқори самарага эришиш учун бир қатор шарт-шароитлар барқарор бўлиши лозим. Газетадан
-
Болалар китоби тарбия учун ёзилади, тарбия эса буюк иш. Саодат
3. Маълум тартиб, усул асосида қараб, ишлов бериб ўстирмоқ; парваришламоқ (ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақида).
-
Ғўза тарбияси оғир иш.
тарбия сўзи қатнашган жумлалар:
Тарбия бермоқ
-
Болага оила ҳам, мактаб ҳам тарбия бериши, одоб-ахлоқ ўргатиши шарт. Газетадан
Тарбия олмоқ (ёки кўрмоқ, топмоқ)
-
Хорст Шустер ўн ёшгача мактабда шундай тарбия олган: Уруш жуда қизиқ нарса бўлади. Катта бўлганингда, бир ўзинг юзта душманни ўлдирасан А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Заргаров узун сўздан хулоса чиқариб: — Мен ёшлигимда шундай тарбия кўрсам, ҳозир ерда туриб, ойда чорвачилик қилар эдим, — деди. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Мундоқ жойда тарбия топган киши қандоқ олим инсофли ва шафқатли бўлса керак. Ҳамза, Танланган асарлар
Тарбия қилмоқ
-
Ўн бир ёшлик Темир, тўққиз ёшлик Қобил ва Анварларни тарбия қилиш оғирлиги Нодиранинг устига тушди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Шунча таҳсил ва тарбия берганларингиз учун раҳмат! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ҳали нишона қилмаган мевани ҳисобга киритасанми? Аввал тарбия қил, гулласин, ундан кейин мевасига сават тўқисанг арзийди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Бузоқлигидан ўзи тарбия қилган, унга ўрганган эди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
Жисмоний тарбия
ТАРБИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARBIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тарбия сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар