тарқоқ
билан улашинг
1. Бир ерга ғуж бўлиб тўпланмаган, бир-биридан узоқ жойлашган.
-
Тарқоқ уйлар. Тарқоқ соч. Тарқоқ элементлар (кимё).
-
У [Соҳиб] лапанглаб ўрнидан турди, уюшган тиззаларини уқалади, тарқоқ қоғозларини йиғиштириб, яна ўрнига ўтирди. Ойбек, Навоий
-
Бир гуруҳ юқори курс студентлари турадиган бу уйда, хоналар кам ва тарқоқ бўлгани учун, вахтёр ўтирмас, ҳар хонанинг калити маълум бир жойга яшириб кетиларди. П. Қодиров, Уч илдиз
2. Яхши уюшмаган, бирлашмаган; пароканда.
-
Ваҳоланки, бизда мавжуд бўлган агрокимё хизмати лабораториялари тарқоқ ҳол-да иш кўриб келмоқда. Газетадан
3. кўчма Тарқалган, сочилган, паришон.
-
Тарқоқ фикрлар.
-
Қиз сочидай хаёли тарқоқ, Тош устида ўй сурар чўпон. Т. Тўла
ТАРҚОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARQOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тарқоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар