тавба
билан улашинг
1. Қилмишидан таъзир еб ёки пушаймон бўлиб, уни қайтармаслик учун қилинган азм-қарор, берилган ваъда ёки қилмиши учун сўралган узр.
-
Менинг тавбамни лоақал ўзларингиз учун қабул қилингиз! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Аммо халқ бундай ёлворишларга, тавба, тазарруларга қулоқ солмади, чунки иш ўтган, ғишт қолипдан кўчган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. ундов сўз Таажжубланиш, ҳайронликни билдиради.
-
Тавба, одам яқин кишисидаги камчиликни кўрмас эканми, деб қўйдим. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
-
Уз уйида ўтирган қиз бир кечада йўқ бўлсин, тавба! ОШек, Танланган асарлар
3. Бирор ғайритабиий нарса, ҳодиса олдида истиғфор айтиш, худодан кечирим сўраш маъносида қўлланади.
-
Ҳадеб: “Ўзинг кечир”, тавба, астағфирулло деяверасиз-а Гулдаста
-
Тавба денг, болам, бўйдоқсиз, яна шундай таннозлардан бирига учраб Гулдаста
-
Худоё тавба, денглар, икки дунё-да эшитмайлик! П. Турсун, Ўқитувчи
4. дин. Тасаввуфда: соликнинг тариқат сари қадам қўйишидан олдин қилган барча гуноҳларидан тавба қилиб, келажакда бирор гуноҳ ишни қасддан қилмасликка азм-у қарор қилиши.
тавба сўзи қатнашган жумлалар:
Тавба қилмоқ
-
Э худо, тавба қилдим! Осий бандангни ўзинг кечир! Мирмуҳсин, Меъмор
-
Собирнинг қиёфасида танбеҳ еб, тавба қилиш эмас, ўз истагидан қайтмаслик ҳисси барқарор эди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Қарол, хизматкор бўлиб ишлашга тавба қилдим, киши бир марта алданади-да. Ойбек, Танланган асарлар
Тавбасига таянмоқ
-
Балки ўзи инсофга келгандир, тавбасига таянгандир М. Хайруллаев, Тилда маржон
-
— Хўп, кетаман. Лекин билиб қўйинг пушаймон ейсиз, тавбангизга таяниб қоласиз, — деди Анвар. З. Фатхуллин, Сўнмас юлдуз
ТАВБА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAVBA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тавба сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар