тиқин
билан улашинг
1. Идишларнинг оғзига тиқиб қўйиладиган қопқоқ.
-
Пўкак тиқин. Шиша тиқин. Бутилканинг тиқини.
-
Шукуржон бутун вужуди жимирлаб кетганини ҳис этиб, фляганинг тиқинини тортди, у бўш эди. О. Ёқубов, Ота изидан
-
Ашуртой ака нос-қовоқнинг шокиладор чарм тиқинини ёпа туриб, салмоқланиб гапирди. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
2. айнан Тиқилинч.
-
Йўл жуда тиқин ва серқатнов.
-
Болницага [касалхонага] борсангиз, ўзим элтиб қўяман, юраверинг. Трамвайда ҳозир одам тиқин бўлади. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
Мен тиқинда ҳаво етмагандай бўғила бошлайман, деразага интиламан. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда
3. Ичига, қобиғига тиқилиб турган, шундай жойлашган.
-
Йўлдош тиқин рюкзагини орқалади, Ойниса тугун кўтариб олди, бобо билан буви олдинга тушишди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Ҳар кўчатда ўн-ўн икки ва ундан зиёд ғоз тухумидай, ана очилай, мана очилай деб турган тиқин пахта. Ғ, Ғулом
-
Синфларда бўш парта йўқ, Мағзи тиқин анордай. Ғ, Ғулом
ТИҚИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIQIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тиқин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар