тиқ
билан улашинг
1. Бир нарсани бошқасига санчиб, суқиб киритмоқ.
-
Бигиз тиқмоқ. Ханжар тиқмоқ.
-
Ерда ҳам хосият кўп Ерга чўпни тиқиб қуйсанг, кўкариб, қулочга сиғмас дарахт пайдо бўлади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳамманинг кўз олдида кўксига пичоқ тиқиб, чуқурга ташланган ака-укалар турарди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Эшак: — Бу қирқ йилни нима қилиб ўтказаман? — деган экан, худо: Одамлар устингга юк ортади, ўзи ҳам минади, халачўп тиқади, — дебди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Тешик, очиқ, бўш жойга киритмоқ, юбормоқ.
-
Бурнига бармоғини тиқмоқ.
-
Бойвачча кавакчадан чўп тиқиб, занжирни туширди Ойбек, Танланган асарлар
-
Қурбон ота самоварнинг остига сим тиқаётган эди, қаддини ростлаб, Сидиқжонга қаради. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Нимчаси чўнтагига қўл тиқиб, рўмолчасини олди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
У уй олдига келиб тўхтади. Деразадан бошини тиқди. М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан
3. Ичига, орасига олмоқ (солмоқ); жойламоқ.
-
Қопга сомон тиқмоқ.
-
Олинг, молларни сандиғингизга, пулни чўнтагингизга тиқинг Муштум
-
Мирҳомидхўжа шошиб, Қамбарали аканинг қўлидан пулни олди-да, унинг қўйнига тиқди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Қоровул шўра ва ялпизларни ўриб, сув урган жойга тиқа бошлади. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
4. кўчма С. т. Бирор ўқиш, иш ёки лавозимга зўрма-зўраки жойлаб, ўрнаштириб қўймоқ, тиқиштирмоқ.
-
Комиссия таркибига яна сени тиқибдилар-да.
-
[Сухсуров:] Мени бутун уруш даврида ўқитувчиликка тиқиб қўйишди. А. Қаҳҳор, Тобутдан товуш
5. Бировни бирор иш, гап ёки даврага қўшмоқ, аралаштирмоқ, тортмоқ.
-
Отабек сачраб, Кумушга юз ўгирди: — Бу ўртага Зайнабни келтириб нимага тиқасиз энди? А. Қодирий, Ўтган кунлар
тиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Бош тиқмоқ
-
Кампир энам қиз қидира-қидира, тинкаси қуриди. Қайси эшикка бош тиқса, сўрашармиш: — Савдогарми, боғи борми, уй-жойи борми? Ойбек, Танланган асарлар
-
Меҳмон икки кун ичида шаҳар раста-бозорларини айланди, саройларга бош тиқди. А. Ҳакимов, Илон изидан
-
Қизлар у кўчага бош тиқиб, бу кўчага бош тиқиб, адашиб анча юришди. Ойбек, Танланган асарлар
Бурнини (ёки тумшуғини) тиқмоқ
-
Нега Нури эркаклар ишига бурнини тиқади? Хизматкор керак бўлса, эри топсин. Ойбек, Танланган асарлар
-
Сен менинг ишимга тумшуғингни тиқма! Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?
-
У, элликбоши бўлгани учун, маъракаларга бурнини тиқади. Ойбек, Танланган асарлар
Гўрга тиқмоқ
-
Биз фашистларни гўрга тиқамиз. Ойдин, Ҳикоялар
Икки бармоғини (ёки қўлини) бурнига тиқиб қолмоқ
-
Бизнинг шартимиз шуки, сув чиқарилиб, қақир ерларга жон киритилганда, ерсиз ва кам ерли камбағаллар икки бармоғини бурнига тиқиб қолмасин! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Икки оёғини бир этикка тиқмоқ
-
— Ё бино топ, ё бизнинг жавобимизни бер, — деб икки оёқларини бир этикка тиқиб туриб олишди. Й. Шамшаров, Қаҳрамонлик йўли
Икки қўлни (ёки беш панжани) оғзига тиқмоқ
Терисига сомон тиқмоқ
-
Яхшиямки, бояги гапларингизни ўғлим эшитмади, йўқса, терингизга сомон тиққан бўлар эди. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
ТИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар