тиқил
билан улашинг
1. Тиқмоқ феълининг ўзлик ва мажҳул нисбатлари.
-
Шиша оғзига пўкак тиқилган. Қопга ун тиқилди.
-
Хуржуннинг бир кўзида тугун, бир кўзида ўраб тиқилган жун қоплар. С. Анорбоев, Оқсой
-
Гўрга тиқилгур очофатлар, мол талашиб, сандиқни ҳам синдиришди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Лой ёки юмшоқ жойга ботиб қўзғалолмай, юролмай қолмоқ.
-
Машина кичик бир ариққа тиқилиб қолди.
-
Оти лойга тиқилган навкарлардан бири Тоҳир эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Арава лойларга тиқилавериб, жонимиздан тўйдирди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. Топ, зиқ жойдан ўрин олмоқ, жойлашмоқ.
-
Аъзам уч-тўрт кун кўчада бош ургани жой тополмай дайдиб юргач, шаҳар четидаги кўримсизгина бир масжид қоровулининг мол боғласа турмайдиган ҳужрасига бориб тиқилди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Мана, ҳозир яраланган бўридек кавакка ти-қилиб ўтирибди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
-
Семизлигидан партага тиқилиб ўтирган бир киши томоқ қириб, мўйловини бураб қўйди. С. Зуннунова, Янги директор
4. Бирор нарса ёки кимсага ёпишмоқ; зич, тирбанд нарса ёки одамлар орасидан жой олмоқ.
-
Эски кир чопонни кийгач, айвонга чиқди, ўҳў-ўҳўлаб йўталганча, танчага тик,илди. Ойбек, Улуғ йўл
-
Нурини нақ мозористонда ёлғиз қолган каби бир ваҳима босди, ранги ўчиб, кампирнинг пинжига тикилди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Эшик олдида одамлар орасига тиқилиб, Бозорбой ҳам ўтирган экан П. Турсун, Ўқитувчи
5. Кўп миқдорда ва зич, тиғиз жойлашган ҳолатда бўлмоқ.
-
Мана, бир томондан дераза ўрнига туйнук очилган кичкина қоронғи уйда ўн-ўн беш чоғли хотин ўтирибди. Улар эски, лекин озодагина кўрпа ёпилган сандал атрофига тикилишиб, секин-секин суҳбатлашишарди. С. Зуннунова, Гулхан
6. кўчма Жуда кўп миқдорда бўлмоқ, мўл-кўл бўлмоқ.
-
Магазинда хоҳлаган нарсанг тиқилиб ётибди.
-
— Тут мева қилади-ку, отажон. Куртлар тол баргини ея қолсин, ариқ бўйида тиқилиб ётибди-ку, — деганди қизалоқ. Й. Муқимов, Ипак толаси
7. Томоқдан ўтмай тўхтаб қолмоқ.
-
Унинг томоғига нон тиқилибди.
-
Сафаров., муш-тининг қирраси билан унинг кекирдагига туширди. Йўғон киши чалқанча йиқилди ва сўйилган товуқдай типирчилаб, суяк тиқилган итдай хириллай бошлади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
[Ўринбоев] Шунча қаттиқ гапиргани билан, худди томоғига дон тиқилган хўроздек, овози чиқмайди. А. Муҳиддин, Тўғри таъбир
8. Бошқаларнинг гапи, суҳбати ва шу кабиларга аралашмоқ, суқилмоқ.
-
Бу ишга сен тиқилма.
-
Иккинчи навкар яқин келиб, бўйнини чўзиб тиқилди: — Сиз кимсиз? Нега таслим бўламиз? — сўради у. Ойбек, Навоий
тиқил сўзи қатнашган жумлалар:
Жони ҳалқумига тиқилмоқ
-
Агар ҳар йил жасорат кўрсатамиз десак, жонимиз ҳалқумимизга тиқилиши мумкин. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Нафаси тиқилмоқ ёки нафаси оғзига (ёки бўғзига, ҳалқумига) тиқилмоқ
-
Суғдларнинг ашаддий душмани бўлган Эрон шоҳи ва унинг қора ниятлари тўғрисида гапирар экан, ғазабдан нафаси сиқилар, кўзлари ўт сочар эди. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
-
Йўқ, жоним, ёруққина айвон тузук менга, уйда нафасим тиқилиб кетади. Ойбек, Улуғ йўл
-
Тез юриб келганларидан бўлса керак, нафаслари оғзиларига тиқилиб, ҳарс-ҳарс қилардилар. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
— Қумқишлоққа юборилган йигитлар қирилибди, — деди Бек нафаси бўғзига тиқилиб. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Бектемирнинг лаблари қовжираган, нафаси ҳалқумига тиқилган, оғир ҳансирарди. Ойбек, Қуёш қораймас
Пинжига тиқилмоқ
-
Ер-сувли одамлар қийналиб қолсалар, дарров уларнинг пинжига тиқилар ё ўртага киши қўйиб, ерни тезроқ ўз қўлига ўтказишга тиришар эди. Ойбек, Танланган асарлар
Ўпкаси ҳалқумига (ёки оғзига) тиқилмоқ
-
Бутун вужудини ларзага солган титроқ пайдо бўлди. Ўпкаси ҳалқумига тиқилиб, нафаси қисилди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
ТИҚИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIQIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тиқил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар