тиқиштир
билан улашинг
1. Кўп ёки катта нарсани талаб этилганидан кичик ёки тор идишга, жойга зўрлаб тиқмоқ; ниқталаб, зичлаб жойламоқ.
-
Китобларни портфелга тиқиштирмоқ. Чўнтакка ҳар нарсани тиқиштирма.
-
— Копток ўйнашни жудаям яхши кўраман, ёзин-қишин чўнтагимда олиб юраман, — деди Зумрад коптокни қайтадан кичкина чўнтагига тиқиштириб. Ойбек, Улуғ йўл
-
Маҳкам ака унга кўз қисиб қўяди, бола кулиб, лунжига нон тиқиштиради. Р. Файзий, Сен етим эмассан
-
Тутаб ётган чала тўнгак ёнига шох-шаббалар тиқиштириб пуфлашдан боши оғриган Жобир ниҳоят бошини кўтарди. Ҳ. Шамс, Душман
2. кўчма С. т. Бирор жойга, ишга, ўқишга зўрма-зўраки тиқиб қўймоқ, жойлаштирмоқ, жойламоқ.
-
Ишга қариндошларини тиқиштирмоқ.
3. Нима бўлса (топса), борини кимгадир беравермоқ.
-
Учта бўйига етган синглиси бор. Қарамайди. Топганини хотинига тиқиштиради. Муштум
4. Ёқса-ёқмаса, хоҳласа-хоҳламаса, яраса-ярамаса беравермоқ, суқавермоқ.
-
Болага ҳар қандай овқатни тиқиштиравермаслик керак.
-
Бу ахир расвогарчилик-ку! — деди бир куни Музаффар Муҳамедов. — Бизга қандай пьесаларни тиқиштиришяпти. Ҳ. Носирова, Мен ўзбек қизиман
ТИҚИШТИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIQISHTIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тиқиштир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар