тира
билан улашинг
1. Ўзини ёки бирор нарсани тутиб туриш учун (тиргак, таянч сифатида) қўймоқ.
-
Шотиларни секин тикладилар, учини девор қиррасига тираб қўйдилар. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Собир бурчакка тираб қўйилган дуторни олиб, икки ўртоқ ўртасидаги баҳсни тўхтатишга уринди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Қора Аҳмад бир қўлини ерга тираб, оҳиста кўтарилди Ойбек, Танланган асарлар
2. Бирор томонга туташтирмоқ, қадамоқ.
-
Пичоқ тирамоқ.
-
Ҳовлининг кунботар томонида харобаликдан озгина берида бўлган бояги йўлакка тираб солинган икки даричали бир уй А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Улар [Низомжон билан Дилдор] бошларини бошларига тираб, сурат олдириб ҳам келишди. С. Аҳмад, Уфқ
тира сўзи қатнашган жумлалар:
Оёқ тирамоқ
-
Шуни янгисига алмаштириб берилмаса, машинами қабул қилмаслигини айтиб, оёғини тираб турибди. Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
-
Сиз ҳам энди оёғингизни тираб туриб олманг, бирон муомалага келинг. П. Турсун, Ўқитувчи
Юзига оёқ тирамоқ
-
Қизим, Руҳилло юзига оёқ тирагани учун, шундай ташвишларга учраяпти Мирмуҳсин, Чодрали аёл
-
Ўз пирини беобрў қилган, юзига оёқ тираб кетган банданинг ҳолига вой! Муштум
ТИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар