тебран
билан улашинг
1. Гоҳ у томонга, гоҳ бу томонга бир текис ҳаракат қилмоқ; чайқалмоқ.
-
Соат капгири бир текис тебранмоқда. Салмоқдор бошоқлар шамолда майин тебранади.
-
Шифтга осиғлиқ беланчак бир текис тебранаркан, токчадаги чироқ нурида ҳовли юзига узун-узун соя ташлаб ўтарди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Куй бошланиб, раққоса ўйинга тушиши билан, атроф жимжит бўлиб қолади. Ҳамма ўтирган жойида тебранарди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
2. Умуман қимирламоқ, силкинмоқ.
-
Шу вақт яна бир қармоқ ёғочи тебраниб қолди. Ҳ. Ғулом, Машъал
3. Нотекис ҳаракат қилмоқ, у ёқдан бу ёққа чайқалиб юрмоқ, лапангламоқ.
-
Машина шаршара кўпригидан ўтиб, катта шағал йўлга тушгач, ўнқир-чўнқир жойларда тебрана бошлади. И. Раҳим, Ихлос
4. Жойидан қўзғалмоқ, қимирлаб қўймоқ; жилмоқ.
-
Ўтирганлар бир тебраниб олишди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
бойвачча хотинининг икки қулоғига чанг солди. Шаҳзодахон жойидан тебранмади. К. Яшин, Ҳамза
5. кўчма Жойидан бўшаб, путурдан кетиб, қимирлайдиган, лиқиллайдиган бўлмоқ, омонат бўлиб қолмоқ.
-
Оқ подшонинг тахти тебрана бошлади.
-
Шаҳри вайрон бўлса, султон тебранар. Муродхон
6. кўчма Амал-тақал билан юриб, ўтиб турмоқ (рўзғор, ҳаёт ва шу кабилар ҳақида).
-
— Бозорлар яхшими? — Бир нави ҳарчи тириклик тебраниб туради, ука! А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Қишлоқ каттакон бўлгани учун, бу иш ҳам ёмон бўлмади, рўзғоримиз тебраниб турди. А. Қаҳҳор, Ўтмишдан эртаклар
ТЕБРАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TEBRAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тебран сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар