Izoh.uz сайтида тег сўзининг изоҳи ва маънолари

тег

фл

1. Бир-бирига ёки бир нарсага бевосита ёнма-ён, учма-уч келиб тақалмоқ, ёпишмоқ, уринмоқ.

  1. Шафтолилар мевасининг кўплигидан ерга тегиб ётибди. Парда ерга тегиб турибди. Кеккайганга кеккайгин, бошинг кўкка етгунча, Энкайганга энкайгин, бошинг ерга теггунча. Мақол

  2. Бир маҳал кимнингдир қўли елкасига теггандек бўлди. С. Аҳмад, Юлдуз

  3. Дилшод мусича инига қўл чўзганда, сўри орасидан ўтказилган электр симига тегиб, ерга қулаган эди. Газетадан

  4. У иҳраб-сиҳраб ёнбошига ўгирилган эди, ўпкасига шамол тегиб, йўтал тутди. Муштум

2. Зарб билан урилмоқ.

  1. Мевали дарахтга тош тегар. Мақол

  2. Хотин чарс беданадай патиллаб, қочмоқчи бўлганида, юзини карнайгулнинг поясига уриб олди: юзи бутоққа ёмон тегди, кўнгли озди. А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин

  3. Тўп бориб, Бувинисо холанинг кўчага қараган деразасига тегиб, бир кўзини чил-чил қилди. Р. Файзий, Сен етим эмассан

  4. Немис муккаси билан йиқилди. Унинг автомати Бектемирнинг қўлига қаттиқ тегди. Ойбек, Қуёш қораймас

3. Томиб, сачраб, суркалиб из, доғ қолдирмоқ, юқмоқ.

  1. Пальтонгизга бўёқ тегибди.

  2. Сенинг соқолингга тегган бир қатра шира менинг фуқароларимга бир кунлик ов-қат бўлади. А. Қаҳҳор, Башорат

  3. Енгингизга қон тегибди, қаранг! Мирмуҳсин, Меъмор

4. Қўл, куч билан тегинмоқ, ушламоқ; дахл қилмоқ.

  1. Агар тегса, мен ҳам тушираман, деб лунжини пойлаб турибман. Ҳ. Назир, Ёнар дарё

  2. Бу ғўзаларнинг шохлаб кетиши асосий шохнинг бирон сабаб орқасида синганлиги ёки мол-ҳол тегганлиги натижаси, бу ҳар кимга маълум. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  3. Нусратилла кирмади. — Бир тийинингизга тегганим йўқ, — деб ичкари ҳовлига ўтиб кетди. А. Мухтор, Опа-сингиллар

  4. Сувсар кемирувчиларга қирон келтирган бўлса ҳам, уй паррандаларига тегмайди. Газетадан

5. кўчма Дахл қилмоқ, таъсир этмоқ.

  1. Э, сенга тегиб кетдими, ҳали Бировларни камситишга ким ҳуқуқ берди сенга? П. Турсун, Ўқитувчи

  2. Унинг бу гапи бошқаларга ҳам тегиб кетди К. Яшин, Ҳамза

6. Бориб ёки келиб етмоқ (масалан, юборилган нарса ҳақида), топширилмоқ.

  1. Телеграмма тегди. Хат билан совға ҳалиям теггани йўқ.

  2. Бир неча кундан сўнг ушбу мазмундаги хат қўлимга тегса ажаб эмас. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув

  3. Дид ва ихлос билан безатилган ўн иккита ранго-ранг китобча журналхонларга бориб тегди. Газетадан

7. Расамадда маълум ҳисса, улушга эга бўлмоқ, улушига тушмоқ, насиб этмоқ.

  1. Сув чиқади-ю, лекин бойга яраша чиқади. Бу сувдан бизга туянинг думи ерга етганда тегади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  2. Ягона стул Аҳмадга тегди. Ф. Мусажонов, Нозик масала

  3. Баъзан жон бошига базўр ярим стакандан тегадиган ичимлик сувини гул тагига қуйи-шар эди. Т. Рустамов, Мангу жасорат

8. Хотин бўлмоқ, турмушга чиқмоқ.

  1. Хўш, Заргаров амалдор эмас, елкасига арқон ташлаб, бозорда юрган ҳаммол бўлса, тегармидингиз? А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар

  2. Кошкийди қорача бўлиб туғилган бўлсам, кўргами, калгами тегиб, сизнинг сўзларингизни эшитмас эдим! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

9. Баъзи сўзлар билан қўлланиб, шахс ёки нарсага шу сўз англатган нарса бўлишини, етишини билдиради.

  1. Фойдаси тегмоқ.

  2. Ётоқхона биносини чор атрофдан кўм-кўк дарахтлар қоплаган бўлса ҳам, бизга бунинг нафи тегмайди. Гулдаста

  3. Уларнинг гуноҳини енгиллаштириш керак, худо ёрлақаб, зора бизга ҳам бир оз савоби тегиб қолса! У. Исмоилов, Сайланма

  4. Ишқилиб, дўстларига зарари тегмаса бўлди — бошқасидан қўрқмайди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса

тег сўзи қатнашган жумлалар:

Асабига тегмоқ

Боши ёстиққа тегмоқ

Гап тегмоқ

Танбеҳ, огоҳлантириш ва шу кабилар тарздаги гап бўлмоқ, айтилмоқ, шундай гап эшитмоқ.
  1. Насибанинг ўзи ўқишни хоҳламаса, ҳеч кимга гап тегмайди. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар

  2. Бўлмаса сизларга ҳам, менга ҳам гап тегади. Гулдаста

Елкаси ерга тегмаган

1. Курашда бирон марта ҳам йиқилмаган;
2. Мусобақа, беллашувларда ҳеч ютқазмаган.
  1. Асакалик машҳур қиморбоз Қулмат қора тўртолчиларнинг елкаси ерга тегмаган кузури эди. А. Мухтор, Опа-син-гиллар

Жавоб тегмоқ

Рухсат берилмоқ, жавоб бўлмоқ.
  1. Бугун Шерзоднинг палатасидаги семиз беморга жавоб тегди. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор

Жағи-жағига тегмай

Тўхтамай, тинмай, бидиллаб гапириш ҳолати.
  1. Сатторқул бош врачнинг кабинетига кирди-ю, жағи-жағига тегмай сайраб кетди. Муштум

Жиғига тегмоқ

Жон(и)га тегмоқ

  1. Камбағаллик жонга тегмаган вақт, жонига тегмаган одам бўлганмикин? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Иззат-нафсига тегмоқ

Ит тегган

Номусига тегилган, иффатини йўқотган аёлга нисбатан қўлланувчи ибора.
  1. Агар ит тегмаган бўлса, покман, номусим жойида десанг, кел, бери кел. М. Мансуров, Ёмби

Кўз тегмоқ

Кўнглига тегмоқ

Нафсониятига тегмоқ

Кишининг қадр-қиммати, иззати нафсини, ғурурини ерга урмоқ, топтамоқ.

Одам (ёки инсон) оёғи тегмаган

Инсон бўлмаган, келмаган, инсон қадам қўймаган.
  1. Бу ер одам оёғи тегмаган тўқай. Чалпак ёққан кун

Орқасига (ёки елкасига) офтоб тегди

Оғзи(га) тегди

  1. Эркак кишининг оғзига тегдими Юринг, боққа чиқамиз. Н. Сафаров, Шарқ тонги

  2. Олма, ўрик ва шу каби тар мевалар ҳам бирин-кетин пишиб, одамларнинг оғизларига тегди. К. Яшин, Ҳамза

Пешонаси деворга тегмоқ

  1. Пешонам деворга бориб тақ этиб тегди. Онам, келинойим, ўртоқларим ҳақ. Ёшлик

Тегганга тегиб, тегмаганга тош (ёки кесак) отмоқ

Ҳамма билан уриш-жанжал қилиб юрмоқ, тинч юрмаслик.
  1. У [Асрора] ёшлигида тегганга тегиб, тегмаганга кесак отарди. С. Аҳмад, Уфқ

  2. Текин пул, текин маишатдан талтайиб кетган Аҳмедов ҳозир тегганга тегиб, тегмаганга кесак отадиган бўлди. Муштум

Ярасига тегмоқ

  1. яхши кўрган бу одамини мақтайман деб, унинг ярасига тегиб кетганини билмай қолди. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат

Қитиғига тегмоқ

  1. Бир қитиғига тегайми, зора йигитлик ғурури ваража қилса! Т. Мурод, От кишнаган оқшом

Қулоққа тегмоқ

Эшитилмоқ.
  1. Болам, сен қайдан эшитдинг?! Сенинг қулоғингга тегмасин, деб юрар эдим. Ёдгор

Қўли тегмоқ

  1. Шоҳ хизматига киргандан бери эса деярли қўли тегмай қолди. С. Сиёев, Ёруғлик

Қўли қўлига тегмаслик

  1. Далаларда ҳаёт қайнайди, бободеҳқоннинг қўли қўлига тегмайди. Газетадан

Қўндоқда тегган

  1. Ана шу мудир Салимовнинг қўндоқда тегган бир касали бор. Муштум

Ғашига тегмоқ

  1. Зиммасига тушаётган вазифа Собирнинг ғашига тегди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат

Ҳамиятига тегмоқ

  1. Унинг охирги гапи Мансурнинг ҳамиятига тегди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол


ТЕГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

TEG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
5640
Сўзнинг тескари ёзилиши
гет
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
156

тег сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
тег сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, тег сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+