тебрат
билан улашинг
1. Тебранма ҳаракатга келтирмоқ, бир текисда у ёқ-бу ёққа чайқалтирмоқ; умуман қимирлатмоқ.
-
Бошни тебратмоқ. Бешикни тебратмоқ.
-
Майин тонг шабадаси ранг-баранг гулларни секин тебратиб, атирларини ҳар ёққа сепади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Узун сариқ капгирини бир мақомда тебратиб чиқиллаётган катта девор соат узиб-узиб данғиллай бошлади. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Жойидан қўзғатмоқ, бирор томонга сурмоқ, силжитмоқ, қимирлатмоқ.
-
Уни ҳеч тебратиб бўлмайди, шунақанги оғир карвон.
-
Амир Бадриддин кучли хатарлар билан душманни аста-аста тебратиб, ҳаракатдан маҳрум қилишга тиришарди. Ойбек, Навоий
3. кўчма Ларзага келтирмоқ, солмоқ.
-
Мен гапимни тамом қилиб, эндигина блиндажга тушиб кетмоқчи эдим, қандайдир снарядларнинг чинқириғи қулоққа хунук эшитилди ва бирин-кетин гумбурлаб, ўрмонни тебратиб юборгудек бўлди. А. Убайдуллаев, Қонли издан
4. Бирор ишни олиб бормоқ, юргизмоқ.
-
Оилани тебратмоқ.
-
У [Маҳмуд Торобий] саҳардан то шомгача меҳнат қилиб, катта рўзғорини тебратиб турарди. М. Осим, Маҳмуд Торобий
-
Икки ўғил уйни гулдай тебрата бошлади. А. Раҳмат, Эллик бир баҳодир
-
Бундан кейин деҳқончиликни билим-сиз тебратиш қийин-да. Ҳ. Назир, Энг муҳими
-
Гапига гап топиб беролмай, сувга тушган мушукдай бир чеккада ўтиришлик ҳолинг бор экан, идора тебратиш сендақага йўл бўлсин. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
тебрат сўзи қатнашган жумлалар:
Қалам тебратмоқ
-
Маъруф Назаров кинематография, драматургия ва қўшиқчилик соҳасида ҳам дадил қалам тебратяпти. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўл-қинлари
-
Ёзувчи қандайдир таниш манзарани, таниш шахсни кўз олдига келтириб туриб, қалам тебратади. У. Норматов, Талант тарбияси
ТЕБРАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TEBRAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тебрат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар