темир
билан улашинг
1. Менделеев даврий системасининг ВИИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент, болғаланганда яссиланадиган, исталган шаклга кирадиган, углерод билан қўшилганда, пўлат ва чўян ҳосил қиладиган қорамтир кумуш рангли оғир металл.
-
Соф темир.
-
Магнит ҳам темирни домига тортади, кесакни торта олмайди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Унинг [Қоратойнинг] ўн уч яшар ўғли дам босиб, кичик болға билан темирни уриб, дадасига ёрдамлашарди. Ойбек, Танланган асарлар
2. сўзлашув тили Умуман, темир, пўлат ва шу кабилар ва улардан ясалган буюм-нарсалар.
-
Темир қошиқ. Темир кўприк. Темир панжара. Темир ўчоқ. Темир дарвоза.
-
Йигит узоқда ҳайбатли темир уюмлари сингари ағнаб ётган пачоқ паровозларга тикилди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Самолётнинг кичкинагина зинапоясига бир оёғимни қўйиб, эшигидан ушлаган эдим, қўлларим темирга чип этиб ёпишиб қолса бўладими! Н. Фозилов, Дийдор
темир сўзи қатнашган жумлалар:
Темир дафтар
-
Буларнинг ҳаммаси унинг бўйнида қарз бўлиб ётарди. Булардан ташқари, отасининг дафн харажатлари ҳам темир дафтарда ёзиғлиқ эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Темирни қизиғида босмоқ
-
Темирни қизиғида бос деган мақолга амал қилиб, унга мадҳ-сано ўқишга бошлади. Ойбек, Навоий
ТЕМИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TEMIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ТЕМИР сўзига берилган маънолар
темир сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
темир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing