телпак
билан улашинг
1. Тепаси юмалоқ, доира шаклли, текис мўйна жиякли иссиқ бош кийими.
-
Савсар телпак.
-
Кимки, оёғи толиб, сал орқада қолса, тулки телпак кийган бадқовоқ қўрбоши бешотар қўндоғи билан унинг курагига туртиб, пештаҳам сўзлар билан сўкади. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. сўзлашув тили Мўйнали ҳар қандай иссиқ бош кийими (қулоқчин, папах, тумоқ ва шу кабилар).
-
Мен Раҳимовни оддий кишилар, солдатлар орасида учратдим, унинг устида пўстини ва бошида қоракўл телпаги бор эди. А. Раҳмат, Генералнинг шуҳрати
-
Ўрта бўйли, озғин, қора чарм телпакни бошига бостириб кийган кишини учратсам, Гавҳарнинг дадасимикан, деб юрагим ўйнаб кетади. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Усубалининг сербар телпак остидаги калласи барра пўстин ичига кириб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
телпак сўзи қатнашган жумлалар:
Қундузсиз телпак
-
Кўса, озғин, кенг гуппи тўн ва қундузсиз телпак кийган бир киши кирди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ТЕЛПАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TELPAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
телпак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар