1. 1 Одам ва ҳайвон танасининг ташқи қоплами, тана аъзоларини ташқи таъсирлардан ҳимоя қилувчи ва турли физиологик вазифаларни бажарадиган пўсти.
Тери касалликлари. Қуённинг терисини шилмоқ.
Тортқилаганда, улоқнинг териси айрилиб кетмайди. Бўлмаса, торт-тортда улоқ бутун қоладими! Т. Мурод, От кишнаган оқшом
2. Молнинг, ҳайвоннинг шилиб олинган пўсти.
Шу ерда ишлайдиган одамлардан бири, йўқчилик важидан, бир куни бола-чақаси билан отнинг терисидан шўрва қилиб ичибди. А. Қаҳҳор, Миллатчилар
Хон бориб, арслон терисига ўтирди, Арслонбекни ўзининг ўнг томонига олди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. Мол пўстидан махсус ишлов бериб тайёрланган материал; чарм, кўн.
[Шокир ота] Терига сув пуркайди ва кўва билан дўқ-дўқ уриб, чармни текислайди. Ойбек, Танланган асарлар
Уйда бир оз тери бор. Аммо тагчарм йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
4. кам қўлл. Пўст, пўчоқ.
Териси қалин қовун.
Боғдаги анорлар терисига сиғмай, тарс-тарс ёрилади. Ё. Шукуров, Уч савол
Бир терининг ичида қўй неча озиб, неча марта семиради
— Бир терининг ичида қўй неча озиб, неча марта семиради, — деди салмоқлаб бой, — кишининг бошига ёмон кунлар ҳам тушиши мумкин. Ойбек, Танланган асарлар
Териси юпқа
Ҳимм, териси юпқа аёл эмасми, шу гап баҳо-на бўлибди-ю, Мени бўшатиб, қолоқ бригадага юборасизлар, деб туриб олибди. Н. Сафаров, Катта карвон йўлда
Териси қалин
Териси қалин кассир эса: — Эпласанг сен ҳам қил, — деб бўзрайиб тураверди. Муштум
Терисига сиғмаслик
Элчибек бу хабардан терисига сиғмай кетди. Ҳар ҳолда, дастлабки ғалаба. А. Мухтор, Тугилиш
Қувонч билан қўл бериб сўрашди. Теримга сиғмай кетдим. Ойдин, Ҳикоялар
Терисига (ёки терисини шилиб) сомон тиқмоқ
Яхшики, бояги гапларингизни ўғлим эшитмади, йўқса, терингизга сомон тиққан бўлар эди М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
Менга дўпписи эмас, ўзи керак. Ўзини тириклай тутиб кел! Терисини шилиб, сомон тиқмагунимча хумордан чиқмайман. Н. Сафаров, Кўрган-кечирганларим
Терисини шилмоқ (ёки шилиб олмоқ)
Унинг [Мусулмонқулнинг] ўз кайфича ойда эмас, ҳафтада солиб турган солиқлари фуқаронинг терисини шилса остириб, кестириб туриши хосни ҳам эсанкиратди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Хамирни юпқа ёйиб, учбурчак, тўртбурчак шаклида кесиб, ёғда пишириладиган таом.
ТЕРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TERI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.