тескари
билан улашинг
1. Одатдаги, ўнг, тўғри деб қабул қилинган ҳолатга, йўналиш, тузилиш, тартиб ва шу кабиларга қарама-қарши бўлган; терс.
-
Тескари иш. Бўлувга тескари амал — кўпайтирув. Кепкани тескари киймоқ. Китобни тескари ушламоқ. Стулга тескари ўтирмоқ. Сўзни тескари ўқимоқ. Сув тескари оқмайди.
-
Қўлимга тушганида, юзига куя суриб, эшакка тескари миндирар эдим-у, бозорнинг ўртаси билан ҳайдаб, тўппа-тўғри қозининг ҳузурига олиб борар эдим. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Бўта, қуруқ чойни нонсиз иссиқ-иссиқ ҳўплаб, чойнакнинг қопқоғини тескари ёпиб, ичига иккита ўн тийинликни ташлаб, ўрнидан турди. С. Аҳмад, Ҳукм
2. Қарама-қарши томон, ўнг бўлган томонга қарши, терс.
-
Узоқ ўйлаб турмай, бу кунги Тиктепанинг гузарга тескари то-монидан ўзи учун бир бошпаноҳ очиш қарорига келади. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Мен қаёққа бошласам, меҳмон юрмайди, тескари томонга йўл олади. Гулдаста
3. Қарама-қарши, хилоф, зид.
-
Агар биронта иш унинг \Хушрўйнинг\ тилагига тескари кетса, шовқин-суронни худди бошига кийиб олар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Киши кўринишда ва муомалада бир хил, ҳақиқатда, ички жиҳатдан тамом тескари бўлиб қолиши мумкин. П. Турсун, Ўқитувчи
4. Ақл-одоб. иш-фаолият ва шу кабиларда ўзаро зид, бир-бирининг акси бўлган, бир-бири билан келишмайдиган ҳолатли.
-
Шайхулисломнинг Улуғбек мирзога очиқдан-очиқ тескари бўлиб олганини кўрган Тархон ёқасини ушлади. Мирмуҳсин, Меъмор
5. Бирор нарсанинг орқа томони, орқаси, астари.
-
Газламанинг тескариси. Кўрпанинг тескариси.
-
Битта кулчани кафтига тескари қўйиб туриб, мушти билан ўртасига урди Ҳ. Ғулом, Машъал
6. кўчма Бир-бири билан гаплашмайдиган, аразлашган.
-
Улар бир-бирлари билан тескари бўлиб қолдилар.
-
Олти ойдан бери юз кўришмаган қайната-куёв бирга ишлашяпти-я? Бир ҳисобдан яхши бўпти. Токайгача тескари бўлиб юришади. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
тескари сўзи қатнашган жумлалар:
Иши тескари кетди
Тескари дунё
-
Қандай қилай, шундай тескари дунё экан. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда
Тўнини тескари киймоқ
(Худо) Юзини тескари қилсин
-
Ёмоннинг юзини тескари қилсин.
ТЕСКАРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TESKARI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тескари сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар