терс
билан улашинг
1. Асл, меъёрий, одатдагига қара-ма-қарши ҳолатли; олднинг акси; тескари.
-
Қулаҳмад ўзини кибор тутар, одам юзига боқмай, терс қараб гапирарди. Мирмуҳсин, Чўри
-
Катта ҳовлига терс бўлган панароқ жойда самовар қўйиш билан машғул бўлди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Эшакка терс миндирилган юзига куя суркалган Умаралини кўрган Зумрад ҳушсиз қотиб қолди. Ойбек, Улуғ йўл
2. Қарама-қарши томон; тескари.
-
Моҳи-рўй шу кўйи қачон мени кўрса, йўлини терс соладиган қилиқ чиқарди. С. Сиёев, Эркаклар эртаги
-
— Ҳой, менга қаранг, — деди Ёқутойим шиддат билан ойнага терс ўгирилиб С. Анорбоев, Оқсой
3. Ўзаро муомала, муносабат ва шу кабиларда бир-бири билан келишмайдиган; тескари.
-
Махсум Миробид билан илгари терс бўлса, энди апоқ-чапоқ, оғиз-бурун ўпишади. В. Ғофуров, Вафодор
-
Шаҳноз билан терс бўлгандан бери икки йил ўтиб кетди Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
4. Хулқ-одоб, муомалада қўпол; қўрс.
-
Хулқи терс, оғзига келганини гапиради, ёзади. А. Мухтор, Чинор
-
Ҳожи сўзини тугата олмади. Ҳожининг терс сўзига чидолмаган Азизбек ваҳшийларча ҳайқирди: — Нима дей-сан!? А. Қодирий, Ўтган кунлар
ТЕРС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TERS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
терс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар