тит
билан улашинг
1. Тўда, тўп ҳолидаги нарсани у ёқ-бу ёққа сочмоқ, ағдармоқ, тўзитмоқ.
-
Бундан кўра гўнг титганинг яхши эмасми, кекса товуқ! Ойбек, Танланган асарлар
-
тахта кўмирларини, чинни парчаларини этик учи билан титди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
У жангчиларнинг техника ва тактика ҳақидаги мулоҳазаларига аҳамият бермагандек, чўғни титиб ўтирди. Ойбек, Қуёш қораймас
2. Ковлаштириб, ағдар-тўнтар қилиб қарамоқ, титкиламоқ.
-
Сандиқни титмоқ. Уйни титмоқ.
-
Қизил крест аломатли брезент сумкани титиб, дори олди-да, Мурзинга тутди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Қоғозларини қанча тицам ҳам, лаънати дафтар сира-сира топилмади. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Кечқурун ўзида бор журналларни титиб, Улфатнинг шеърларини топди. А. Қаҳҳор, Сароб
3. Юлиб, саваб, қоқиб ёки бошқа йўллар билан юмшатмоқ ва чанг, хас-хашакдан тозаламоқ.
-
Пахта титмоқ. Жун титмоқ.
-
Ғозибой ака билан Рўзибой акалар паншаха билан хирмонда тинмай пахтани титиб туришсин. Мирмуҳсин, Михлар ва пўкаклар
4. сўзлашув тили Пора-пора қилмоқ, дабдала қилмоқ, мажағини чиқармоқ.
-
Ҳозир кўзига кўринсанг, титиб ташлайди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Тутун жигаримни ҳам титиб юборди. Ойбек, Танланган асарлар
ТИТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тит сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар