тўлқин
билан улашинг
1. Қаттиқ чайқалиб турган сув бетидаги пўртана; долға.
-
Дарё тўлқини. Қайиқ тўлқинда қалқиб бормоқда. Денгиз тўлқинга келди.
-
Денгиз, мунча ҳовлиқасан, Қайиқларни ирғитасан, Тоғдай-тоғдай тўлқинларни Соҳилларга сен отасан. Ғайратий
-
Бирдан сув чайқалиб, тўлқин турди. Тўлқин кўтарила-кўтарила, биз томонга етиб келди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
-
Кўприк тагидан шитоб билан ўтаётган Анҳор тўлқинлари гўё пастдан қайнаб чиқар ва юмалаб-юмалаб оқарди. П. Қодиров, Уч илдиз
2. кўчма Шакли, ҳаракати ва бошқалар белгиси билан шу ҳодисани билдирувчи нарсаларга нисбатан қўлланади.
-
Шамол тўлқини. Қум тўлқини.
-
Ҳаво тўлқини зарбидан дарахтлар эгилар, шохлари синиб тушарди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Хонга арзга борамиз, Жабр-зулмдан дод деган халқ тўлқини Хивага томон оқиб келаверган. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Унинг руҳи ашуланинг гоҳ жўшқин, гоҳ ипакдек, нурдек майин тўлқинида оқиб борарди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Тўлқин-тўлқин учиб келар куй, Юрагимни қучиб келар куй. Г. Жўраева
3. кўчма Ҳис-туйғу, ички кечинма ва шу кабиларнинг жўшқин ҳаракати, тўлғаниши, ғалаёни; туғён.
-
Ғазаб тўлқинлари.
-
Янгиер қандайдир катта бир қувонч тўлқинида сузар эди. Ш. Ғуломов, Ёрқин уфқлар
-
Мамлакатда хон-беклар зулми авжига минди. Буларни ўз кўзи билан кўрган Аваз нафратланиб, юрак тўлқинини қоғозга битди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Элмурод, ичидан тўл-қин урган ғазабини яшира олмай сўради. П. Турсун, Ўқитувчи
4. физика Физик муҳитдаги тебранма ҳаракат.
-
Товуш тўлқинлари. Электромагнит тўлқинлар. Қисқа тўлқинлар.
5. Тўлқин (эркаклар исми).
ТЎЛҚИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘LQIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўлқин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар