тўлқинлан
билан улашинг
1. Тўлқинли ҳаракатга келмоқ.
-
Сув тўлқинланди.
-
Пастда жуда катта лойқа кўл тўлқинланиб ётар эди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Шамолда қум даласи денгиздай жимир-жимир қилади, тўлқинланади. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
-
Тўлқинланар орқада Сочлар майин бир ипак. Ғайратий
2. кўчма Тўлқинга ўхшаш ҳаракатланмоқ, тўлқинни эслатувчи ҳаракат қилмоқ.
-
Милтиқлар ўқталганда, халқ ҳам бир қўзғалиб, тўлқинланиб олди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Шу вақтгача тинч ётган халқ денгизи тўлқинланиб, босқинчиларни ютиб, йўқ қилиб юбориш даражасига келди. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
-
Мажлис ўтаётганда, зал гўё тўлқинланаётгандай эди. Муштум
3. кўчма Қайнаб тошмоқ, жўш урмоқ, ғалаён қилмоқ, тўлғанмоқ, туғён урмоқ (ҳис-туйғу, ички кечинма ва шу кабилар ҳақида).
-
Кутилмаганда қалбимда ғурур ҳисси тўлқинланиб кетди. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда
-
Элмурод ичида тўлқинланган ҳаяжонни босиб гапирди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Зокир булбул қайнаб-тошиб, тўлқинланиб куйлайверди. Ш. Бўтаев, Қўрғонланган ой
ТЎЛҚИНЛАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘LQINLAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ТЎЛҚИНЛАН сўзига берилган маънолар
тўлқинлан сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
тўлқинлан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар