тўлқинли
билан улашинг
1. Тўлқинланиб турган, тўлқинга келган, тўлқини бор (тўлқин — тўғри ва кўчма маънода).
-
Тўлқинли дарё. Тўлқинли шамол.
-
Қора денгиз Тўлқинли денгиз Э. Воҳидов, Муҳаббатнома
-
Тарихнинг тўлқинли, ўтли изидан Қип-қизил қон тусли чечаклар тердим. Уйғун
-
[Нотиқлар] Бир-биридан жўшқин, бир-биридан тўлқинли сўзлардирлар. Ойбек, Улуғ йўл
2. физика Белгили узунликка эга бўлган (физик тўлқинлар ҳақида).
-
Қисқа тўлқинли нурлар.
-
Темир: — Қисқа тўлқинли радиопередатчик орқали қизлар билан танишамиз, — деб Тўлаганларнинг вагонига келаверди. А. Мухтор, Чинор
ТЎЛҚИНЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘LQINLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўлқинли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар