топшир
билан улашинг
1. Кимсанинг ўз қўлига ёки ихтиёрига бермоқ.
-
Хатни эгасига топширмоқ. Китобларни кутубхонага топширмоқ.
-
Чол каловланиб ўрнидан турди: — Юрақол, қизим, ман сани кампирга топшириб чиқай. Ойбек, Танланган асарлар
-
Сарбозлар шайхга кишан калитини топшириб, от чоптириб кетдилар. С. Сиёев, Аваз
-
Қизилқумдан кийик боласи келтириб, ҳайвонот боғига топширибди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
2. Ўз қўлидаги, ихтиёридаги нарсани кимсага келтириб бермоқ, ўтказмоқ.
-
Давлатга пахта (пилла, ғалла) топширмоқ.
-
— Сиз учун, Эргаш ака, — деди, — бир бешотар топиб бераман. Бу менинг ўзимники, ўз яроғларимни топширганда, комиссия раисидан ўзимни қўриқлаш учун, деб тилаб олиб эдим. С. Айний, Қуллар
3. Зиммасидаги иш, лавозим ва шу кабиларни бермоқ, ундан кечмоқ, холи бўлмоқ.
-
Раисликни топширмоқ. Мудирликни топширмоқ.
-
— Ҳозир сменани топшираман, — деди кондуктор, — бизникига борамиз. Гулдаста
4. Бирор гап-сўз, хабар ва шу кабиларни ўз эгасига етказмоқ, маълум қилмоқ.
-
Дўстларнинг саломини топширмоқ.
-
У овқатланиб бўлгач, Роҳат хола наказларни оқиз-май-томизмай топширди. Гулдаста
-
У [хотин] супага яқинлашгач, Йўлчи ўрнидан туриб салом берди ва онасининг саломини топширди. Ойбек, Танланган асарлар
5. Иш-вазифа юкламоқ, буюрмоқ.
-
Ўтар бобо ўғилларига иш топшириб бўлиб, Авазга ўгирилди: — Сен Аҳмаджон оғангни чорлаб келасан. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Меъмор ювиниб, намозни ўқиб олгач, ҳовлига чиқди. Нонуштага ҳозирлик қилишни шогирдларига топширди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Энди забастовкалар-у митинг-питингларни тарқатиш билан овора бўлиб юрманг, бу ишни бошқаларга топшираман. К. Яшин, Ҳамза
топшир сўзи қатнашган жумлалар:
Имтиҳон топширмоқ
-
Насиба кузда ҳамма фандан аълога топширмаса, йўл қўймайман. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Чарос билан охирги марта кўришганидан буён ўтган бир ярим ой ичида эсдан оғиб қолмаганига, қишки имтиҳонларини қандоқ топширганига ўзиям ҳайрон бўлди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Омонатини топширмоқ
Тупроққа топширмоқ
-
Тупроққа топширдик биз жўрамизни Х. Даврон, Болаликнинг овози
-
ака-ука Умар полвон билан Рустамжонлар ҳам қийноқда жон берган оталарини она тупроққа топшириб, кўплар қатори мардикорга сафар жабдуғини ноилож ҳозирлашди. К. Яшин, Ҳамза
ТОПШИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOPSHIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
топшир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар