тоқат
билан улашинг
Чидаш, бардош бериш қобилияти; сабр-бардош, чидам, тўзим.
-
Тоқат билан кутмоқ. Тоқат билан гапига қулоқ солмоқ. Тоқати тугади (битди, тамом бўлди).
-
Сен бўлмасанг, менда тоқат қайдадир, Тоғ чидамас отангнинг фарёдига! Равшан
-
Калит топила бермагач, махдумнинг тоқати тугади, чиқиб, қизлар ичидан Раънони чақирди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Отамурод Ҳанифанинг ёзғириши тугашини тоқат билан кутарди. Ўзбекистон қўриқлари
тоқат сўзи қатнашган жумлалар:
Тоқат қилмоқ
-
Иссиққа тоқат қилмоқ. Тоқат қилиб бўлмайдиган аҳвол.
-
У [Сатторқул] кетгандан кейин Сидиқжон ортиқ тоқат қилолмай, онасига ёрилди, воқеани айтиб, Зуннунхўжанинг уйини елкамнинг чуқури кўрсин, деди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Тоқати йўқ
-
Очиғини айтсам, китоб ўқишга тоқат йўқ. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Бунга қолганда, сизни билмасам-да, аммо менинг бундай жудоликка сира тоқатим йўқ. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Тоқати тоқ бўлмоқ
ТОҚАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOQAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тоқат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар