тор
билан улашинг
1. Эни, кенглиги унча катта бўлмаган; энсиз, камбар.
-
Тор лента. Топ кўча. Топ йўлак.
-
У баланд бўйли, пешонаси тор, ўткир юзли, бети ҳам соқолидай қоп-қора киши. Ойбек, Танланган асарлар
2. Ҳажми, сиғими унча катта бўлмаган; сиқиқ.
-
Тор уй. Тор кийим.
-
Қоратой турди, тор ва дим ҳовлида бўғилган каби, эски, йиртиқ кўйлаги билан елпинди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ушбу кенг дунё кўзимга бўлди тор! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Аваз ярим соатча дам тортиб ўтирди-ю, бу тор, ним-қоронғи устахонадан зерикиб чиқиб кетди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Домла, бошида чамандагул дўппи, эгнида калта ва тор катак кўйлак. А. Қаҳҳор, Тўйда аза
3. кўчма Чегараси, кўлами унча катта бўлмаган, чекли.
-
Тор соҳа. Тор доирада қўлланадиган сўзлар.
4. кўчма Жуда қаттиқ, бахил одам ҳақи-да.
-
Торга тор дунё, кенгга кенг дунё. Мақол
5. Дўппи тор келмоқ Ноқулай, ночор, танг аҳволда қолмоқ, аҳволи мушкуллашмоқ.
-
Баъзи қаллоб одамлар учун нима кўп — важ-корсон кўп. Дўппи тор келганда, оғизларига келганни қайтаришмайди. Газетадан
-
Дўппи тор келдими, дарров Жўрабоевнинг паноҳига тиқилишади. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Ёлғон чиқиб гапи, дўппи тор келса, Ҳеч ким йўғин пойлаб сўрайди узр! С. Абдуқаҳҳор
-
кўзи тор савдогарларни сатира остига олади. Муштум
-
Ўзлариям ўлгунча кўзи тор, зиқна одам, пул бўлса-бўлгани Ғ. Ғулом, Шум бола
тор сўзи қатнашган жумлалар:
Феъли (ёки юраги) тор
-
Уларда пул бўлади, биламан. Лекин аёлларининг феъли тор. Кафанликка дока беришса ҳам катта гап. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мудиринг нокасроқ, феъли торроқ одамга ўхшайди. Эҳтиёт бўл унақалардан, жиян. С. Нуров, Нарвон
-
Аваз ўз феълини билади: у инжиқ, юраги тор, қўрс. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Қўявер, ука, эр-хотинчиликда ўтади. Баъзи хотинлар юраги торроқ, ғайирроқ бўлади. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
1. Чолғу асбобларининг тебраниб товуш чиқарадиган ипи.
-
Ипак тор. Сим тор.
-
Чолғумнинг тори таранг, Мени кўрган ёв гаранг. Қандай бахтли мен, қаранг. Ҳ. Пўлат
-
Мели полвон дуторини қўлига олди. Бироқ қулоқлари ҳаддан ортиқ буралган дутор бардош бермади — узилиб кетган тордан инграгандай нидо эшитилди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Уйга қайтгач, от қилидан тор тортиб, ўйинчоқ дуторча ясадим. Гулдаста
2.
-
Уйнинг бир деворида шарқча қилиб тор тортилган, тор устида Қут-биянинг кийимлари қаторида Ҳасаннинг ҳам беқасам тўни ёйилган эди. С. Айний, Қуллар
3. кўчма Торга нисбатланувчи нарсани билдиради.
-
Юрак торлари. Қалб тори.
-
Кунлар яқин, чертажакмиз севги торини Ғайратий
-
Рауфнинг таъналардан бўшашган торлари тортилиб, зарур ритмга мослашди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Ғуломжоннинг асаб торлари тортилди, аламига алам қўшилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
тор сўзи қатнашган жумлалар:
Тори (ёки асаби) таранг
-
Йўқчилик ўлсин, икковининг ҳам тори таранг, сал нарсага қизаришиб қолади. Муштум
1. Рубобга ўхшаш сим торли халқ мусиқа асбоби.
-
Озарбайжон тори. Кавказ тори. Торни созламоқ.
-
Торини аста-секин черта бошлади. Кейин завқ билан, ҳарорат билан чалишга тушди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Умуман, торли чолғу асбоби.
-
Ўртоқларим, қўлга олсам торимни, Беихтиёр ёдлайдирман ёримни! А. Қодирий, Ўтган кунлар
ТОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар