тупроқ
билан улашинг
1. Ернинг ковлаш, чопиш, ҳайдаш, эзилиш ва шу кабилар натижасида ҳосил бўлган юмшоқ қисми, қатлами.
-
Бир ҳовуч тупроқ. Тупроқ уюми. Ўрани тупроқ билан кўмиб ташламоқ. Тупроқ олсанг, олтин бўлсин. Мақол
-
Чуқурликлардан ирғитилаётган тупроқ окопларнинг чап қирғоқларида тоғ бўлиб кўтарилмоқда. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Бўсағани тўрт энлик тупроқ қоплаган. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Ер қобиғининг ўсимлик ризқ олиб ўсадиган устки қатлами; ер.
-
Қора тупроқ. Қумлоқ тупроқ. Тупроқ харитаси. Тупроқ-иқлим шароити.
-
Мирзачўлнинг тупроғи Бўлар ёшликнинг боғи, Тошар севги булоғи, Тўлдириб дил жомимни. Ё, Мирзо
-
Шароитга қараб пайкалларга чигит суви берилмапти, чунки тупроқ қатламида нам анча камайиб қолди. Газетадан
-
Тупроқ — ҳосилнинг негизи, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг табиий шарт-шароитларидан ва ягона воситаларидан бири. Фан ва турмуш
3. Ўлган кишининг хоки; хок.
-
[Қурбон ота:] Бир сиқим тупроғим бегона юртда қолиб кетмаса экан, деган ўйга борди. А. Қаҳҳор, Тўй
4. кўчма Маълум юрт, ўлка, мамлакатга қарашли ҳудуд.
-
Ҳозирги Ўзбекистон туп-роғида яшаган қадимги халқлар ўзларининг мустақил, бой маданиятларига эга бўлганлар. К. Яшин, Ҳамза
-
Улар энди Мовароуннаҳр тупроғида эдилар. Бу рўйи замин дунёдаги энг гўзал ва энг муқаддас мамлакат эди. Мирмуҳсин, Меъмор
тупроқ сўзи қатнашган жумлалар:
(Бу ернинг) тупроғи оғир
Тупроқ билан тенг қилмоқ
-
Мен ҳали келиб-келиб одамгарчиликни, диёнатни, номусни тупроқ билан тенг қилган сиздай разил, хотинфуруш, қўшмачилар олдида шунчалик паст тушдимми?! Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Қўшни халқларга босқинлар уюштирди, ўзга юртларни вайрон этди; ўша халқларнинг асрлар давомида вужудга келтирган маданий бойликларини тупроқ билан тенг қилди. С. Кароматов, Олтин қум
Тупроқдан ташқари
-
Яраларимнинг ҳаммаси ҳам унча оғир эмас, мана, тупроқдан ташқари юрибман. Шарқ юлдузи
Тупроққа топширмоқ
-
Ўғли Шодмонбекнинг Фарғона жангидан қайтмагани, уни ўз қўли билан тупроққа топширган Низомиддиннинг ҳам тупроққа қўшилиб кетгани ёмон из қолдирган бу усталар хонадонида анчадан буён хафақонлик, мотамсаролик ҳукм сурарди. Мирмуҳсин, Меъмор
Тупроғи совимасдан
-
Қандай ота у? Ойимнинг тупроғи совимасдан чўри қизга уйланадими? Ойбек, Танланган асарлар
Тупроғи тортмоқ
-
Бу ишлар — худонинг иши, халойиқ, Ё тупроғим, нон-насибам тортганди, Элни йиғинг, юринг, жовлиқ кетамиз. Юсуф ва Аҳмад
Тупроғи шу ердан олинган
-
— Дўсматов ўзимизники, — деди Сотволди, — Дўсматовнинг тупроғи шу ердан олинган. Ҳеч қаёққа кетолмайди. П. Турсун, Ўқитувчи
Тупроғини яламоқ
-
Халқимнинг зулматли кечасида лоақал жинчироқ бўлармиканман, деб Мадраса тупроғини олти йилдан бери ялаб келдим. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
ТУПРОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUPROQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тупроқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар