учбурчак
билан улашинг
1. Учта бурчакли, туморча шаклидаги.
-
Учбурчак ҳовли.
-
Тўққиз самолёт учга бўлиниб, учбурчак шаклида текис оқиб келарди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Нарироқда уч муллабачча бир бўйра устида учбурчак бўлиб ўтириб, мушкул бир масалани баҳслашади. Ойбек, Навоий
2. с.т. эск. Муассаса, корхоналарда уч раҳбар шахс (директор ёки раис, партком котиби ёки вакили ва касабақўм раиси).
-
Бу масалани учбурчак ҳал этади.
3. мат. Бир тўғри чизиқда ётмаган учта нуқта ва учлари шу нуқталарда бўлган учта кесмадан ясалган геометрик шакл.
-
Тўғри бурчакли учбурчак. Тенг бурчакли учбурчак.
-
Олиб кирилган чой ҳам совиб қолар, аллақандай ўлчовлар-учбурчаклар хаёлини тортиб кетарди. Мирмуҳсин, Меъмор
УЧБУРЧАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UCHBURCHAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
учбурчак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар