учар
билан улашинг
1. Учмоқ феълидан сифатдош.
-
Учар балиқлар.
-
Учар қушдан улги олган жонивор, Минганнинг кўнглида қолмайди ғубор. Ёдгор
2. кўчма Учгандай тез юрадиган, жуда тез чопадиган; чопқир.
-
Бўтабой ака бу кунларда ўзини ҳали от минишни дурустроқ билмай туриб, жуда учар отда улоққа кирган кишидай сеза бошлади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. кўчма Ҳийла-найранг билан ҳар нар-сани ундира оладиган, ҳар нарсага эриша оладиган; эпчил.
-
Тўлқинжон, ким айтади сени олғир, учар йигит деб. Мана ярим йилча бўлиб қолибди-ку, битта қишлоқи қизнинг муҳаббатини қозонолмайсан. Ф. Мусажонов, Ҳури
-
Жонкуяр, ҳалол кишилар ўғрига чиқарилди. Ўндан тўққизини ураётган айрим учарларнинг боши силанди. В. Маҳкамов, Айбсиз айбдорлар
учар сўзи қатнашган жумлалар:
Учар юлдуз
УЧАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UCHAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
учар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар