улфат
билан улашинг
1. Суҳбат, зиёфат ва шу кабиларда доимий бирга бўладиган кишилар бирлиги, шундай кишилардан иборат бўладиган йиғин; улфатчилик.
-
Мирза сариқ қўшилган улфатдан тезда қутулиб чиқиш осон бўлмайди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
2. Шундай йиғин, улфатчиликнинг ҳар бир қатнашчиси, аъзоси (бошқаларига нисбатан); жўра.
-
Қишнинг узун тунлари бу ерда улфатлар гап ейишади. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Салимбойваччанинг улфатлари бу ҳафта машҳур бир бойваччанинг даласида тўпланишлари керак эди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Умуман, суҳбат, зиёфат ва шу кабилар учун тўпланган (икки ва ундан ортиқ) шахслар, улардан ҳар бири (бир-бирига нисбатан).
-
Болтавойнинг ялласига қулоқ соладиган улфатлар чойхонани тарк этиб, урушга кетган. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Қараса, кабобпаз йигит: Ҳисоб-китоб қилинг-у, улфатингиз билан даф бўлинг, — деб турибди. Гулдаста
4. айнан Улфати.
-
Хўжайин жуда улфат, дилкаш одам чиқиб қолди. Мен ишлайман, у бўлса чой қуйиб бериб ўтиради. Н. Сафаров, Оловли излар
5. кўчма Доим бирга бўлувчи нарса; шерик.
-
Бир қалам, оппоқ қоғоз бирлан сиёҳ-дон улфатим. С. Абдулла
-
У мудир бўлган кундан буён ароқ билан улфат тутиниб, босар-тусарини билмай юра берди. Муштум.
6. Улфат (эркаклар ва хотин-қизлар исми).
УЛФАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ULFAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
улфат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар