улгуржи
билан улашинг
1. Бутун борича; кўп миқдорда; кўтара.
-
Улгуржи савдо. Улгуржи олмоқ. Улгуржи сотмоқ.
-
Доналаб сотдим. Бу ерда улгуржи оладиган киши йўқ. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Сотиболди тўқилган саватчаларини улгуржи оладиган баққолдан йигирма танга қарз кўтарди. А. Қаҳҳор, Бемор
2. Катта миқдорда, катта суммага эга; салмоқдор.
-
Улгуржи ҳосил. Магазинга улгуржи мол келди.
-
Пулини фойдага қўювчи судхўр ҳиндлар улгуржи савдони кўтардилар. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Улгуржи нарх ҳақидаги хушхабарни маълум мижозларга етказиш кейинги йилларда Пошша холанинг вазифаси бўлиб қолганди. Д. Нурий, Осмон устуни
3. Бошдан-оёқ, бутунлай.
-
Улгуржи ремонтдан чиқармоқ.
улгуржи сўзи қатнашган жумлалар:
Улгуржи бозор
УЛГУРЖИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ULGURJI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
улгуржи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар