улкан
билан улашинг
1. Эгаллаган ўрни, ҳажми ғоят йирик, жуда катта, буюк.
-
Улкан бино. Улкан дарахт. Улкан дарё. Улкан қурилишлар.
-
— Минг йил чақмоқ чақсин, улкан тоғ гердайиб тураверади, — деди Бектемир қатъий. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Ана шу зайлда ойлар, йиллар, қандайдир бир улкан денгизга қўшилишни истаган ирмоқлардай, шилдираб оқиб ўта бошлайди. М. Жабборов, Севинч ёшлари
2. Кўлами, қамрови, қудрати жиҳатдан жуда катта; буюк.
-
Жуда улкан иш. Фақат сизлардақанги марди майдонлар эплай оладиган иш! Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Бунёдкор халқимиз водий ва воҳаларда сунъий денгизлар, улкан саноат корхоналари барпо этмоқ-да. Ўзбекистон қўриқлари
-
Навоий мусамматлари унинг улкан лирик меросининг узвий бир қисмидир. ЎТА
3. кўчма Мазмун-мундарижаси, аҳамияти жиҳатидан катта, йирик.
-
Улкан асар.
-
Зийнатуллаевнинг қўлида зўр ҳақиқат бўлиб кўринаётган нарса — аслида улкан ҳақиқатдан узиб олинган бир ҳақиқатча эканини у энди аниқ кўриб турарди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Бугунги Наврўз байрами барча-барчага янги бахт, улкан зафарлар келтиради. Газетадан
4. Ном, эътибор қозонган; буюк, улуғ.
-
Улкан ёзувчи. Улкан оқин.
-
Қариндошим, туғишқоним, улкан қозоқсан ўзинг. Ғ. Ғулом
-
У адабиёт ва санъат оламининг зукко билимдони оташин нотиқ ва улкан санъат-кор эди. Газетадан
-
Паҳлавон Маҳмуд жавонмардлик оқимининг улкан намояндаларидан бири бўлган. ЎТА
УЛКАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ULKAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
улкан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар