Izoh.uz сайтида улоқ сўзининг изоҳи ва маънолари

улоқ

от

1. 1 от Уланадиган нарса.

  1. Улоқ солмоқ. Арқоннинг улоғини олиб ташламоқ.

  2. Йиртиғингизга ямоқ, узуғингизга улоқ тегмай юрардингиз, — деди Нафиса эрига. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар

2. сфт. Турли йўл билан (боғлаш, тикиш, елимлаш, кавшарлаш, михлаш ва шу кабилар билан) ўзаро туташтириб, маҳкамлаб бириктириб қўйилган, уланган бир неча бўлакдан иборат, яхлит эмас.

  1. Улоқ арқон. Улоқ дастурхон. Улоқ сим. Улоқ тунука.

  2. Бой бобомнинг қизлари, Сочи улоққа ўхшайди. Оқ олма, қизил олма

3. от Нарсанинг бўлаклари ўзаро уланганда ҳосил бўлган тугуни ёки чоки, уланган жойи.

  1. Арқоннинг улоғи. Парданинг улоғи. Электр симининг улоғи. Тунуканинг улоғи.

1. Эчки боласи.

  1. Ҳозир юзлаб майин жунли қўзи ва улоққа эгамиз. С. Анорбоев, Оқсой

  2. Кўз олдимга кўм-кўк ўтлоқлар ўтлаб юрган жажжи улоқлар, барра қўзичоқлар келади. Н. Фозилов, Қуш қаноти билан

2. Ҳар бир отлиқ ўртага сўйиб ташланган улоқни (одатда эчки ёки кичикроқ бузоқни) бир-биридан куч билан тортиб олиб, тезроқ маррага элтиб ташлаш учун курашишдан иборат миллий спорт ўйини; кўпкари.

  1. От боққанинг — улоққа, Қўй боққанинг — қўноққа. Мақол

  2. Улоқда отдан йиқилиб боши ёрилган, қўл-оёғи синган чавандозлар инқиллашиб ётмоқда. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари

  3. Ҳимматнинг звеносидаги йигитларнинг иккитаси фронт кўрган қолганлари улоқларда соврин олган йигитлар эдилар. М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан

3. Шундай спорт мусобақасида ўртага тикилган — сўйиб ташланган эчки ёки бузоқ.

  1. [Қамбар:] Улоқ олиш учун чавандоз бўлиш керак, укам Обиджон. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Ана, бир отлиқ бошсиз улоқни тақимига босиб, тўйхонадан чиқди. Т. Мурод, Юлдузлар мангу ёнади

улоқ сўзи қатнашган жумлалар:

Улоқ бермоқ

1. Улоқда чопиладиган, ўртадан олиб, маррага етказиб ташланадиган эчки, бузоқ кабини бермоқ.
  1. Ҳар кун икки юз қозон ош дамланар икки юзлаб улоқ берилар, мамлакатдан тўйга келувчи аъёнга ҳар кун минглаб тўн кийдирилар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

2. Улоқ ўйинини ташкил қилмоқ, ўтказмоқ.
  1. Улоқ берган киши соврин ҳам беради-да. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  2. Рухсатсиз улоқ берган кишига жарима солинур. Муштум

Улоқ чопмоқ

Улоқ ўйинида қатнашмоқ.
  1. Дадам Маҳкамнинг бобосининг улоқ чопишини гапираверса, киши ҳайрон қолади. А. Қодирий, Улоқда

Улоқ қилмоқ

Биридан бири олиб, олиб қочиб ўйин қилмоқ, улоқ каби ўйин қилмоқ.
  1. Тағин эҳтиёт бўл, қўрбошилар ўғирлаб кетиб, улоқ қилмасин. Ойдин, Ҳикоялар

Улоқни олмоқ

Улоқда, умуман, мусобақада ғолиб чиқмоқ, ғалаба қилмоқ.
  1. Бу сафар улоқни меҳмонлар олишди.

  2. Андижон, Сурхондарё улоқни олиб, Хоразм, Қашқадарё қувлашиб бориб А. Пўлат, Тасаддуқ


УЛОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

ULOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
5023
Сўзнинг тескари ёзилиши
қолу
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
137

улоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
улоқ сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, улоқ сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+