улфатчилик
билан улашинг
1. Улфатлар йиғини, зиёфати; улфатлар давраси.
-
У мингбошининг қайнағаси, улфатчиликда жўраси бўлса ҳам, додхоҳни ҳамиша шундай таъзим билан ҳурматлар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ёш, косиб кўндўз вақтларида ўз тенги косиблар қишда, улфатчиликда ундан ҳалиги достонларни ўқитиб эшитар эдилар. А. Қодирий, Обид кетмон
2. Умуман, бир ёки ундан ортиқ киши билан биргаликдаги маишатли суҳбат, шундай йиғин.
-
Худонинг берган куни шу ерда, улфатчиликка муккасидан кетган, ўлгудек ширин бола. А. Мухтор, Она-сингиллар
-
Алимардон қанча май ичганининг, қанча аёллар билан улфатчилик қилганининг ҳисобига етмади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
УЛФАТЧИЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ULFATCHILIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
улфатчилик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар