ура
билан улашинг
ундов сўз Ҳужум қилаётган жангчиларнинг жанговар нидоси; кўтаринки руҳ билан маъқуллаш ёки хурсандликни ифодаловчи нидо, хитоб.
-
Қаердадир пулемёт тариллади; якка милтиқ товушлари, ура садолари келди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
У эшикдан чиқиши билан бир гала бола ё “ура!, ё ола деганини англаб бўлмас даражада шовқин солиб, уни ўртага олди. П. Турсун, Ўқитувчи
Урмоқ феълидан равишдош.
-
Лекин бу орада Алижон болта билан ура-ура, дарвоза ҳалқасини узиб юборган эди. К. Яшин, Ҳамза
ура сўзи қатнашган жумлалар:
Ура солиб
-
Ойликни тўплаб олади-ю, ҳайт! деб ура солиб жўнайди. П. Турсун, Ўқитувчи
Ура қочмоқ
-
Тўхтанг, ада, — дейиши билан Зуҳра чақиряпти, деб ўйлаган Неъматжон куёв ура қочди. А. Муҳиддин, Чап чўнтак
-
Бола билан мен коппон томон ура қочдик. Н. Сафаров, Оловли излар
УРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
URA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ура сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар