хамир
билан улашинг
Одатда унни сув, ёғ, тухум ёки сутга қоришдан ҳосил бўладиган юмшоқ чўзилувчан қоришма; яримфабрикат.
-
Кампир кечга яқин хамир қориб, оширгани қўйди. С. Аҳмад
-
Адолат хамирни ёйиб, соч толасидай ингичка, чиройли қилиб кесиб берди. С. Зуннунова, Олов
-
Хамирга солиш учун сариёғ маргарин, доғлаб совитилган пахта мойи, эритилган қўй ёғи ҳам тавсия қилинади. К. Маҳмудов, Ўзбек таомлари
хамир сўзи қатнашган жумлалар:
Хамири ачимаган
-
Оббо, хамири ачимаган-ей, туша қолмайсанми энди!? Н. Сафаров, Қурбонали
Хамири ачимоқ
-
Қараб турсам, ўртоғимнинг хамири ачиб, кайфи ланж тортиб кетяпти. С. Абдуқаҳҳор, Санамай саккиз дема
Хамирдан қил суғургандай
-
Ҳар ҳолда, ҳамма иш хамирдан қил суғургандай, ими-жимида ҳал бўлди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Хамир (нинг) учидан патир
ХАМИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XAMIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ХАМИР сўзига берилган маънолар
хамир сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
хамир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing