хампа
билан улашинг
1. Дон, ғалла ва шу кабилар қўйиш ва сақлаш учун қурилган махсус жой; кандик.
-
— Бир кун омборда қараб турсам, хампанинг бурчаги камар бўлиб қолди, шувуллаб кетяпти, қани энди тўхтаса. С. Маҳкамов, Шогирд
2. махс. Тегирмон қурилмасининг тортиладиган дон солинадиган қисми.
-
Айлана-ётган тегирмон тошлари орасига хампадан буғдой тўкилиб турар эди.
3. Новвойхоналардаги хамир қорадиган ва оширадиган катта идиш; хамир тоғора.
-
Юз тоннали хампада хамирлар гупуради. Ғ. Ғулом
-
Хампасида бир кафт ун қолмай, танқисликка учраган хонадонларда бу ном тез-тез тилга олинар эди. С. Анорбоев, Сайли
4. сўзлашув тили Айрим деҳқончилик машиналарининг сепиладиган уруғ, ўғит ва шу кабиларни ортиб юрадиган яшиксимон қисми.
-
— Шу хампани беш юз килограмм чигит сиғадиган қилиб ясаб беринг, ўн минутда чигит тугаб қолиб, хуноб қиляпти, — илтимос қилди у. Р. Раҳмонов, Тиниб-тинчимас
ХАМПА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XAMPA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хампа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар