хандақ
билан улашинг
1. Шаҳар, қалъа, қўрғон, мудофаа истеҳкомлари ташқи девори ёнидан душман ўтолмаслиги учун гир айланасига қазилган узун чуқурлик.
-
Ўша пайтда мамлакатни ёвдан сақлаш учун шаҳарнинг ташқарисида хандақ қазиб қўйилар эди. Эртаклар
-
Амир Темур ва темурийлар даврида қўшин лашкаргоҳга тушганда, унинг атрофи хандақ билан мустаҳкамланган. ЎзМE
2. Ўқлардан, бомба ёки снаряд парчаларидан сақланиш учун қазиладиган энсиз, тор чуқурлик, окоп.
-
Ҳаво тревогаси бошланди. Чернетсов босиқ овоз билан: — Хандаққа киринг! — деди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
3. Бирор нарсани асраш, сақлаш ва шу кабилар мақсадда ковланган чуқурлик, ўра.
-
Силос бостирилган хандақлар-у ораста далалар кўзга чалинади. Шарқ юлдузи
ХАНДАҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XANDAQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хандақ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар