хирмон
билан улашинг
1. Йиғиб-териб олинган экинлар ҳосилини тўплаш учун ажратилган жой, майдонча.
-
[Уста амаки] Жўхори ери ёнидаги буғдойи ўриб олинган бир ерни кўрсатиб, у ерни хирмон жойи қилишга маслаҳат берди. С. Айний, Эсдаликлар
-
Вали ака ўғлига хирмон қилинадиган жойни кўрсатиб, ўзи теримчиларни Мадаминхўжанинг пахтазорига бошлаб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Шундай жойга янчиш, тозалаш ёки қуритиш учун келтирилган маҳсулот (галла, пахта ва шу кабилар).
-
Ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир. Мақол
-
Ишга қўним — хирмонга унум. Мақол
-
— Сизнинг ўроғингизни ўрган, хирмонингизни янчган чексиз хўрланган бир инсонни биламан, — деди Элмурод. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Кўп миқдорда тўплаб қўйилган, уйиб ташланган нарсалар.
-
Шайх Исмоил ҳам кимгадир имо қилди. Бир лаҳзада ҳар томондан китоб хирмонига ўт урилди. К. Яшин, Ҳамза
хирмон сўзи қатнашган жумлалар:
Хирмон кўтармоқ
-
Гектаридан 15 центнердан хирмон кўтарди. Т. Ашуров, Оқ от
Хирмон қилмоқ
-
Пахтани хирмон қилмоқ. Ғаллани хирмон қилмоқ.
ХИРМОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XIRMON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хирмон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар