елка
билан улашинг
1. Қўлнинг танага яқин қисми.
-
Аҳмаджон уни дарҳол тортиб олиб қараса, ўнг қўли елкасидан узилган. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Аравакаш елкасини гупчакка тираб итарса ҳам, от тўрт оёғи ерга михлангандай, қимир этмасди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳар елкасида мендай болалардан иккитаси ўтирса бўлар. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Тананинг икки елка, курак қисми, кифт.
-
Салимбойвачча ўз ёнига бир хотинни ўтқазди У елкаси кенг, кўкракдор, лўппи юзли эди. Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма Кийимнинг елка устида турадиган қисми.
-
Кўйлакнинг елкаси тўғри келмади.
4. кўчма Зимма, гардан.
-
Теримни машиналар елкасига юклаганмиз. А. Аҳмаджонов, Иш боши
5. тех. Ричагнинг таянч нуқтасидан куч қўйилган нуқтасигача бўлган қисми.
-
Елкасини тўғрилаб олмоқ.
елка сўзи қатнашган жумлалар:
Елкаси ерга тегмаган
Елкага миниб олмоқ
-
Елкамга [хўжайинлар] хўп минишди. Энди бас! Ойбек, Танланган асарлар
-
Мусулмонқул эл елкасига минди А. Қодирий, Ўтган кунлар
Елка(си)га ортмоқ (ёки юкламоқ)
-
Ҳамма ишни ўринбосари елкасига юклабди.
Елкамнинг чуқури кўрсин
-
Зуннунхўжанинг уйини елкамнинг чуқури кўрсин. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Елкасини қисмоқ
-
Ёрмат кўчадан келди, елкасини қисиб, танчага ўтирди. Ойбек, Танланган асарлар;
-
— Аканг уйга кетдимикин? — деб сўрашди Давлатёрдан. У елкасини қисди, чунки билмас эди. П. Турсун, Ўқитувчи
Елкасидан сафар ойи кўринмоқ
-
Э, сен, елкангдан сафар ойи кўриниб қопти-ю, яна менга тик гапирасан-а, гадойвачча! К. Яшин, Ҳамза
ЕЛКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YELKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
елка сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар