ерлик
билан улашинг
1. Шу ернинг ўзида туғилиб ўсган, туб жойлик, маҳаллий.
-
Бундан уч йил бурун, Андижон зилзиласидан кейин, Симхоев заводидаги ерлик ишчилар иш ташладилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Олга ҳам, эри Иван Павловичга ўхшаб, одамшаванда чиқди. Ерлик қўшни хотинлар билан иноқлашиб кетди. Ж. Шарипов, Хоразм
2. Ерда яшовчи, Ерга мансуб.
-
Кемамиз Ер атрофини айланиб туради. Унинг шундай мосламалари борки, мавжудлигини ерликлар сезишмайди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
-
Ерликларнинг бобокалонлари ҳам Зангининг тўртинчи сайёрасиданлигига имоним комил. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
3. Кўрсатиш, сўроқ олмошлари ва бошқалар баъзи сўзлар билан қўлланиб, шу сўзлар қайд этган жойга мансубликни билдиради.
-
Бу ерлик. Ўша ерлик.
-
Устод Қавом шу ерлик, бизнинг аслимиз Бухородан Мирмуҳсин, Меъмор
ерлик сўзи қатнашган жумлалар:
Ерлик қилмайди
-
У ер сизларга ерлик қилармиди. Туйғун, Зулфизар
ЕРЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YERLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ЕРЛИК сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ЕРЛИК сўзига берилган маънолар
ерлик сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
ерлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар