йил
билан улашинг
1. Ернинг Қуёш атрофида бир марта айланиб чиқиш муддати; ўн икки календар ойига тенг вақт, шундай вақтга тенг ўлчов.
-
Ўтган йил. Бу йил. Йилнинг тўрт фасли.
-
2006-йил учун обуна давом этмоқда. Газетадан
-
Бу йил ёғин-сочин кўп бўлиб, ер-кўк чамандай яшнаб кетди. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Бирор ҳодиса, воқеа юз берган кундан бошлаб ўтган ўн икки ойлик вақт.
-
Унинг ишга кирганига беш йил бўлди.
-
Учинчи отам билан икки йилча яхши туришди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Ўн икки ойлик вақт билан ҳисобланадиган календар тизими.
-
Милодий йил. Ҳижрий йил. Кабиса йили. Қуёш йили. Ой йили. Қамария йил ҳисоби.
4. астрономия Бирор планетанинг Қуёш атрофида бир марта айланишида ўтадиган муддат.
-
Марс йили (687 суткага тенг),
-
Зуҳра йили (225 суткага тенг).
5. тарихий Мучал йил ҳисобида ўн икки мучалнинг ҳар бири (
-
У қўй йилида туғилган. — Йилинг нима? —Йилим — сичқон.
-
Бу йил ит йили эканми, билмайман. Кулолликда ҳам мени итлар тинчитмади. Ғ. Ғулом, Шум бола
6. эти. қ. Йил оши.
-
Халдорбековнинг йили ўтар-ўтмас, бойваччага кенжа хотин бўлиб тушгани маҳалла-кўй ўртасида анча нохуш гап-сўзлар уйғотган эди. К. Яшин, Ҳамза
йил сўзи қатнашган жумлалар:
Академик йил
Йил ўн икки ой
-
Йил ўн икки ой бекорга ишлабман.
Ўқув йили
-
Техникум янги ўқув йилига катта тайёргар-лик билан келди. Газетадан
Йил ағдариш
Йил оши
-
У вазифа: ота-онамиз учун йил оши бериш ва икки укамизни тўй қилиш эди. С. Айний, Эсдаликлар
-
Азизанинг йил ошисидан кейин ўртоқлари уйланишга мажбур қила бошладилар. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
ЙИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар