йўғон
билан улашинг
1. Кўндаланг кесими катта.
-
Йўғон терак. Йўғон арқон. Йўғон ичак. Йўғон чўзилади, ингичка узилади. Мақол
-
У айвоннинг йўғон устунига тикилиб турарди Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Шербек, йўғон бир жуфт қамчидай сочи тақимига тушган Нигора кўздан ғойиб бўлгунча, алам ичида тикилиб турди. С. Анорбоев, Оқсой
2. Дўриллаган (овоз ҳақида).
-
Унинг эгаси Маликахон баланд бўйли, овози ҳам эркакларнинг овозидек йўғон, сатангнамо хотин эди. С. Зуннунова, Гулхан
-
Буни билмаган, балки билгиси ҳам келмаган Қулмат қора эса, гўр ичидан гапиргандай, паст ва йўғон овоз билан давом этди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
3. кўчма Шакл, миқдор ва бошқалар жиҳатлардан катта; салмоқли, салобатли.
-
Йўғон одам.
-
Ўликни кўмиб келиш қийин эмас, лекин йўғон чиқимлари кейин чиқади, биласанлар. Ойбек, Танланган асарлар
-
[Комил:] Э, ҳали кўп беллашамиз. Ишнинг йўғонлари энди чиқадиганга ўхшайди. Уйғун, Ҳаёт қўшиғи
ЙЎҒОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YO‘G‘ON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йўғон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар