занг
билан улашинг
1. махс. Сувда ёки ҳавода оксидланиш туфайли металлар сиртида ҳосил бўладиган ва уни емирадиган қизил-қўнғир ғовак қатлам, парда.
-
Темирчилар, занглаган темирни ўтга солсанг, занги тўкилади, дейишади. Х. Тўхтабоев, Фелетондан сўнг
-
Қуруқ ерга урилавериб занги кетган кетмонлар узоқдан ялт-ялт этиб кўринар, қўшиқ, кулги эшитилар эди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
2. қ. х. Ўсимликларнинг паразит замбуруғларнинг споралари ривожланган жойларида (барги, пояси, қисман мевасида) пайдо бўладиган зарғалдоқ, қўнғир доғдан иборат касаллик.
-
Занг замбуруғлари. Занг касаллиги.
3. кўчма Доғ, ғубор; ғам-алам, андуҳ.
-
Артиб кўнгиллар зангини, Қишни баҳор ай-лаб келинг. С. Абдулла, Ҳаёт гулшани
-
Давлат арбоблари ақл ва адолатни шиор қилсалар ҳаётнинг зангини олтинга айлантирмоқ мумкин. Ойбек, Навоий
занг сўзи қатнашган жумлалар:
Занг босмоқ
-
У [Матпано] занг босган эски ўроқ топиб келди. С. Сиёев, Аваз
-
Йўл чеккасидаги янтоқлар худди занг босган симдай қовжираб ётар, чигирткалар саратоннинг тафтига бардош бера олмай чириллашар эди. Н. Фозилов, Дийдор
-
— Қўмондонлик бизни тамом эсидан чиқарди, шекилли: ҳали ҳам занг босиб ётибмиз, — деб ёзибди [йигит]. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Занг босган дил.
1. Қўнғироқ; товушли сигнал, хабар бериш учун ишлатиладиган металл буюм (масалан, рельс парчаси).
-
[Ошпаз] Тут бутоғига осилган зангни қўлидаги таёғи билан ура бошлади. М. Муҳамедов, Қахрамон изидан
2. Шундай қўнғироқ, сигнал ёки соат товуши.
-
Девор соатнинг занги.
-
Бобоқул отанинг занги эшитилмайдиган бўлди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
занг сўзи қатнашган жумлалар:
Занг урмоқ (ёки чалмоқ)
-
Овқат пайти бўлиб, шийпонда занг урилди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Учинчи занг урилиб, состав аста жилди. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
-
Девор соат олти марта занг уриб, Пўлатжоннинг сўзини бўлди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
шева Ток танасининг кўп йиллик йўғон қисми.
-
Узум занглари чангал қўралар устига тирмашиб чиқиб, бизнинг ҳусайни узумимизни кузда у ҳовлидан ҳам, бу ҳовлидан ҳам ейиш мумкин бўларди. У. Усмонов, Сирли соҳил
-
Жўрахон, дилдор, меҳнаткаш, латофатли деган қизлар ток зангларини кўтариб, сўриларга боғламоқдалар. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
ЗАНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZANG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
занг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ЗАНГ сўзига берилган маънолар
занг сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар