йўлла
билан улашинг
1. Йўл кўрсатмоқ, йўл бошламоқ, йўналтирмоқ.
-
Турдимат сел сувини саккиз ариқ, икки каналга йўллади. И. Раҳим, Ихлос
-
Сидиқжон бўсағадан бир қадам ичкарида чўнқайди-да, болани ерга қўйиб, онасига йўллади. А. Қаҳҳор, Қўшчи-нор чироқлари
-
Ичкарига олдин отани йўллашди, сўнгра ўзлари киришди. С. Маҳкамов, Шогирд
2. Жўнатмоқ, юбормоқ.
-
Салом йўлламоқ. Дўстимга бир мактуб йўлладим.
-
Бобурга совға-саломлар юбориб, унинг ихтиёрига бир неча юз навкар ҳам йўллабди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
йўлла сўзи қатнашган жумлалар:
Жаҳаннамга йўлламоқ
-
Уламо ҳазратлари, рухсат берсалар, зумда жонини жаҳаннамга йўллар эдик. Ойбек, Улуғ йўл
Тўп йўлламоқ
-
Қулай имкониятдан тўпни дарвозага йўллай олмади.
ЙЎЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YO‘LLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йўлла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар