йўлдош
билан улашинг
1. Йўлда, сафарда бирга бўлган киши; ҳамроҳ.
-
Ёмонга бош бўлгунча, яхшига йўлдош бўл. Мақол
-
Сен кетарсан йўлда йўлдошинг билан, Мен қоларман уйда кўз ёшим билан. Оқ олма, қизил олма
2. кўчма Бирга бўлувчи шахс ёки нарса.
-
Аммо Жамилев ва унинг йўлдошлари иста-ётганидек аблаҳлар билан ҳалол кишиларни аралаштириб юбориш учун ҳеч кимга йўл қўйилмайди. Газетадан
-
Ғам ила ғусса бўлиб-дир йўлдошим хон дастидан. У. Исмоилов, Сайланма
3. астрономия Бирор планета ёки юлдуз атрофида ҳаракат қилувчи осмон жисми.
-
Ой — Ернинг йўлдоши. Ернинг сунъий йўлдоши.
4. анат. Ҳомиладорлик пайтида ҳомилани она танаси билан боғлаб турадиган, бола туғилгач, ундан кейин тушадиган, ҳомила пардалари ва киндик тизимчасидан иборат тузилма.
-
Агар унинг ёнида йўргакда ётган чақалоқ бўлмаганида, жувон кўзи ёриган одамга ўхшамас, қорни боягидай эди. Бу — йўлдошнинг шиша бошлаганидан далолат. С. Анорбоев, Меҳр
5. Йўлдош (эркаклар исми).
йўлдош сўзи қатнашган жумлалар:
Умр йўлдоши
-
Саломат бўлишингизни тилаб қолувчи: бўлажак умр йўлдошингиз Эътиборхон. Р. Раҳмонов, Бахт билан учрашув
ЙЎЛДОШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YO‘LDOSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йўлдош сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар