йўлак
билан улашинг
1. Кўчадан ҳовлига олиб борадиган, икки томони девор бўлган узун йўл.
-
Қулмат отани қидириб, ичкари билан таш-қарини қўшадиган кенггина йўлакка чиқди-да эшик тирқишидан ташқарига мўралади. К. Яшин, Ҳамза
-
Йигитали хайрлашишни ҳам унутиб, йўлакдан кўча томон юрди. Д. Нурий, Осмон устуни
2. Бино ичида хоналарга бориш учун хизмат қиладиган йўл; коридор.
-
Таниш кошонанинг беҳисоб шамлар зўрға ёритган тор ва узун йўлаклари кимсасиз эди. О. Ёқубов, Кўҳна дунё
-
Ғойиб бино йўлагининг ҳар ер-ҳар ерида осиғлиқ деворий газеталарни кўрсатарди. Ж. Абдуллахонов, Орият
3. айнан Йўлка.
-
Ўртасига атиргул, райҳон ва гултожихўроз экилган ҳовлининг ўнг томонидаги йўлак бўйлаб юриб, юқоридаги синч деворли пастак уйга киришди. Муштум
-
Сезар — япроқ юракка ўхшар. Ҳа, шу оддий асал-ранг япроқ Тош йўлакка айланиб тушар. Х. Даврон
-
Семонланган ариқчалардан жилдираб сув оқиб ётибди. Йўлаклар тоза. С. Нуров, Нарвон
ЙЎЛАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YO‘LAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йўлак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар