йўл-йўриқ
билан улашинг
1. Бирор иш, тадбирни амалга ошириш тартиб-қоидалари мажмуи.
-
Кимни колхозга олиш, кимни колхоздан чиқариш колхозчиларнинг ўз ихтиёрида. Бунинг ўз йўл-йўриғи бор. Ўртоқ Самандаров ана шу йўл-йўриқни бузганлар дейдилар, холос. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Биз бунинг йўл-йўриғини судлардан сўраб-сўраб, ўзимиз ҳам ярим-ялпи суд бўлиб қолганмиз. Ҳамза, Паранжи сирлари
2. Бажариш тартиби, йўли ҳақидаги фикр, гап, кўрсатма.
-
Ҳамма жим бўлди. Ўтирганлар вазири бузрук томон қараб, ундан қандайдир йўл-йўриқ кутди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Тўлқин олимлардан йўл-йўриқ сўраб, маслаҳат олиб келди. Э. Усмонов, Ёлқин
3. Иш-топшириқ, бажариладиган ишлар ҳақида кўрсатма; буйруқ.
-
У кишининг йўл-йўриқларини бизлар ҳеч қандай гап-сўзсиз бажо келтирамиз. К. Яшин, Ҳамза
ЙЎЛ-ЙЎРИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YO‘L-YO‘RIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йўл-йўриқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар