йўла
билан улашинг
1. Яқин келмоқ, бормоқ; яқинлашмоқ.
-
Қани энди на трамвай, на троллейбусга йўлаб бўлса: зинасигача одам. Ў. Юсуфжонова, Жўнатилмаган хат
-
Низомжон қизлар звеносига йўламай қўйди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Йўқ, сиз каттасиз, сиз айтинг! Мен яқин йўламайман! Чўлпон, Кеча ва кундуз
2. кўчма Дахл қилмоқ; илашмоқ; яқинлашмоқ.
-
Сизнинг аъзойи баданингиз ҳатто тирноқларингизгача спиртлашиб кетган. Энди сизга ҳеч қандай касал йўламайди. Гулдаста
3. шева Суямоқ, суяб кўтармоқ; қўлтиқламоқ.
-
Мамарайим пилдираб бориб, отни кел-тирди-да, хўжайинни қўлтиғидан йўлаб миндирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
ЙЎЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YO‘LA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йўла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар