ёзил
билан улашинг
1. 1 Ёзмоқ И 1, 2, 3 феълининг ўзлик ва мажҳул нисбатлари.
-
Дастурхон ёзилиб, тушлик чой келди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Оёғинг йўлга тушсак, ёзилиб кетади. А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Гулсапсар, жамбилларинг ёзилган қат-қат. Ғайратий
-
Кун ботиш томондан осмонга пушти қизил шуъла ёзилган эди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Хурсанд бўлмоқ, кайфияти кўтарилмоқ; чарчоқни тарқатмоқ, ташвишни йўқотмоқ, яйрамоқ.
-
Онанинг гина-кудурати саратон ёмғиридек тез ўтиб бўлган эди. У ёзилиб, қизи билан овқатланди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Ашур Мирзо қизининг отини эшитиш билан ёзилиб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Энди бир шаҳарга тушиб, уч-тўрт кун ёзилиб келсам жуда-жуда сиқилиб кетдим. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Бемалол ўтирмоқ, ўзини эркин тутмоқ.
-
[Меҳри:] Диссертация ҳам бор бўлсин. Келганига ярим ойдан ошди-ю, ёзилибгина бир дам олмабди! О. Ёқубов, Пьесалар
-
Бемалолроқ ёзилиб ўтиринг! Зап кўчиб келдингиз-да! Сизни зериктирмаймиз. Ҳ. Ғулом, Машъал
4. Таҳорат олмоқ, бўшалмоқ.
-
Отамурод ёзилиб келиб, бир ҳафтадан бери биринчи марта пақирдаги қудуқ сувидан соқол босиб кетган юзини пишиб-пишиб ювиб, бир маза қилди. М. Мансуров, Ёмби
ёзил сўзи қатнашган жумлалар:
Кўнгли (ёки юраги) ёзилмоқ
-
— Икки оғиз гаплашса, ақалли ўзини кўрса ҳам, кўнгли ёзилади-ку, — деди Шербек. С. Анорбоев, Оқсой
-
Юрагинг ёзил-син, деб томошага олиб келяпман [деди Отамирза]. Х. Тўхтабоев, Фелетондан кейин
1. Ёзмоқ ИИ феълининг мажҳул ва ўзлик нисбатлари.
-
Хат ёзилди. Ҳикоя ёзилди.
-
Анвар қўлидаги ёзилган қоғозни қўйиб, иккинчи оқ қоғозни олди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Шогирд адреслар ёзиладиган дафтарга имо қилди. Т. Ашуров, Оқ от
2. Аталмоқ, бағишланмоқ.
-
— Шеър бизга ёзилмай, кимга ёзилган бўлсин ахир, — деди Жўрахон. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
-
— Мана шу ашула сиз учун ёзилган — Алимардоннинг овози негадир титраб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Аъзо бўлмоқ, қўшилмоқ.
-
Бўтабой партизан отрядига кўнгилли бўлиб ёзилди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Инобат таваккал қилиб, берухсат ёзилиб келаверсинми механизаторликка? Йўқ, бу онанинг раъйига қарши бориш-ку! Ўзбекистон қўриқлари
-
Бир эмас, ўн балоси бўлса-да, мен ширкатга ёзилмоқчиман. С. Сиёев, Ёруғлик
4. Баён қилинмоқ, ифодаланмоқ.
-
Мақола оммабоп, равон ва содда тилда ёзилган эди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
ёзил сўзи қатнашган жумлалар:
Пешонасига ёзилган
-
У [Йўлчи] ҳали ҳам камбағал “бегона қизни ёдлар, ҳали ҳам унинг бошини У кимнинг қизи? Уни яна бир кўриш пешонамга ёзилганмикан? каби саволлар банд қилган эди. Ойбек, Танланган асарлар
ЁЗИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOZIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёзил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар