ёзиқ
билан улашинг
эскирган Айн. гуноҳ.
-
Ажалингнинг етиши қилган ёзиғингдан эмас, бек акангнинг қонсираши! деган гап [Ҳасаналининг] кўнглига тушар эди-да, беихтиёр уфлаб юборар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ёзиғим не? Ўзимдай бир ғарибани яхши кўрганимми? [деди Матпано]. Ёшлик
-
Бизнинг худога нима ёзиғимиз бор экан. З. Саид, Н. Сафаров, Тарих тилга кирди
1. Ёйилган, очилган, тўшалган.
-
Ёзиқ палос. Ёзиқ чойшаб.
-
— Дадажон! — дея қувноқ қичқириб Онабиби қарши чиқди: унинг сочлари ёзиқ, қўллари қурум эди. А. Мухтор, Чинор
2. Кенг, энли.
-
Келиб кўрдим: кенгиш, ёзиқ кўчалар, Кундуздай равшандир юрсак кечалар. Эргаш Жуманбулбул ўғли
-
Равшанхон сўзлайди алвон-алвон, яғрини ёзиқ полвон, юзлари олмадай пишган, кўрганнинг ақли шошган. Равшан
3. айнан Ёйиқ 3.
-
Ёзиқ ликопча. Ёзиқ сават.
ЁЗИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOZIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёзиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар